Latest news

10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  9 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  13 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1

Ўзбекча трансферлар. Шартнома муддати ҳам ўта махфий сирми? News

Ўзбекча трансферлар. Шартнома муддати ҳам ўта махфий сирми?

1 январь кириб келиши биланоқ бир қатор клубларимиз янги футболчиларни таништиришни бошлаб юборишди.

Гап қайси футболчиларнинг қайси клубга ўтгани ҳақида эмас. Мутлақо! Мени бир нарса хайрон қолдирмоқда ва жаҳлимни чиқармоқда.

Янги футболчини таништираётганда клубларимиз тахминан мана шундай сўзларни ёзишади: "...Фалончи фалончиев билан шартнома тузилди. Умид қиламизки у мухисларимизни хкрсанд қилади ва янги мавсумда жамоамизга катта фойда келтиради..."

Барака топгурлар, футболчи билан неча йиллик шартнома тузилганини ёзиш қийинми ёки у ҳам махфий сирми? Ёки клуб раҳбари ёки бош мураббий шартнома муддатини ёзманглар, деб айтадими?

Одатда футболчи ва мураббийнинг маошини сўраганимизда, шартномада маошни ошкор қилиш мумкин эмаслиги ҳақида банд бор, деб жавоб беришади. Ўша шартнома қачонгача тузилганини ошкор қилса бўладими?

Чет элда 1+1 кўринишидаги шартномалар эълон қилинади, футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олингани ёзилади ёки бу ўйинчи эркин агент сифатида жамоамизга келиб қўшилди, дейишади. Бизда-чи? "Пахтакор" ва АГМК каби клублардан ташқари бошқа ҳеч бир клуб бундай нарсаларни ёзмайди.

Баъзида футболчи бошқа клубга ижарага берилганини мавсум охирида билиб қоламиз.

Янги йил байрамлари тугаганидан кейин ПФЛ барибир қайси футболчи қанча муддатга шартнома тузганини эълон қилади-ку! Шундай экан, яширишдан нима маъно бор? Қачон бизда ҳам раҳбарият клуб матбуот хизматига профессионал ишлашлари учун имконият яратиб бераркан? 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика