Latest news

14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  4 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади News

Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади

23 апрель куни Салом ТВ платформасида навбатдаги йирик премьера — “OUT” сериалининг биринчи қисми намойиш этилади.

Жанри бўйича спорт драмаси ва криминал элементларни ўзида жамлаган лойиҳа ўзбек контентида реализмга яқин, долзарб ижтимоий мавзуларни кўтаради.

10 қисмдан иборат сериал томошабинларни футбол ортидаги яширин дунё — келишилган ўйинлар, шантаж ва коррупция билан юзма-юз қилади. Асар воқеалари реал ҳаётдан — Россиядаги жаҳон чемпионати вақтида олинган интервьюдан илҳомланиб ёзилган.

Бош қаҳрамон — ёш футболчи Жасур, у жароҳатдан сўнг пул топиш илинжида ноқонуний ставкалар оламига кириб кетади. Дастлаб мажбуриятдек кўринган қарор уни қонун, спорт олами ва жиноят дунёси билан тўқнашувга олиб келади.

Сценарийнинг марказида — “спортда ҳамиша ҳалоллик ва адолат учун жой бор” деган ғоя ётади. “OUT” — бу нафақат футбол, балки танлов, виждон ва таваккал ҳақида ҳикоя.

Шиор: “Барча воқеалар аллақачон ўйлаб топилган”.

“OUT” — бу гол эмас, қарор ҳал қиладиган ўйин. Премьера 23 апрель, фақат salomtv.uz да.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика