Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 48 ёшга тўлди News

Ўзбек футболига кўплаб дарвозабонларни етиштириб бераётган Денис Иванков 48 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков таваллуд кунини нишонламоқда.

Тажрибали мутахассис бугун 48 ёшни қарши олмоқда. 

Денис Иванков 1972 йил мураббий Александр Иванков оиласида туғилган. Оиладаги муҳит уни миллионлар ўйинига етаклади. Дастлаб "Чирчиқ", "Соҳибкор" жамоаларида ўзини синаб кўрган Иванков 1992 йилда "Пахтакор" жамоаси сафига қўшилади. Бироқ, жамоадаги кучли рақобат сабаб захира футболчисига айланиб қолгач жамоасини ўзгартиришга қарор қилади. Футболчиликда омади юришмаган қаҳрамонимиз 2004 йилдан "Кимёгар" жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлайди. Иш услуби ва машғулотларни олиб бориш жараёни ўша пайтда "Машъал" ва "Пахтакор" раҳбарларини  эътиборини тортади. 2007-2008 йиллар оралиғида Украинанинг "Княжа" клубида тажриба орттирган Иванков 2009 йилда "Машъал"га қайтади. 2012 йилгача бўлган вақт оралиғида Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Санжар Қувватов каби киперларни тарбиялади. 2013 йилдан бошлаб эса Қаршининг "Насаф" клубида иш бошлади ва олти йил давомида самарали меҳнат қилди. "Аждарлар" билан кўплаб совринлар ҳусусан Ўзбекистон кубоги ва Суперкубогида зафар қучди. Бронза ва кумуш медалларига эга чиқди. Турли ёшдаги терма жамоаларимизга иқтидорли дарвозабонларни етиштириб берди. 2018 йил август ойида миллий терма жамоамиз бошқаруви Эктор Купер қўлига ўтгач аргентиналик мутахассиснинг штабидан жой олди ва мана ҳозирга қадар терма жамоада фаолият юритиб келмоқда. 

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари: 

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)

Сайтимиз ижодкорлари номидан Денис Иванковга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика