Latest news

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  1 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  27 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  17 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари News

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА қошида фаолият юритаётган инспекция бўлимига, ҳар ойда бир маротаба ПФЛ Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг футбол мактабларини фаолиятларини назорат қилиши кераклиги бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда ПФЛ Суперлигасида 14та жамоа мавжуд. Шулардан қайси бирида профессионал тарзда футбол мактабларининг тизими йўлга қўйилган? Улар қаторига Суперлигага давогар, собиқ лига вакилларини ҳам қўшамиз ва оддий саволга, оддий жавобни берамиз.


Футбол академиялари бор ва ишлаётган клублар:

1. Пахтакор

2. Бунёдкор

3. Насаф

4. Металлург

Футбол мактаби мавжуд ва ишлаётган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси мавжуд ва ишлашдан тўхтаган клуб:

1. Машъал


Футбол мактаблари мавжуд амммо унга аҳамият бермайдиган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро 

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум


Футбол академияси мавжуд бўлмаган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум

11. Турон

12. Локомотив


Футбол академиясини бунёд этаётган клуб:

1. Турон


Футбол академиясини бунёд этмоқчи бўлган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси билан мактабини фарқи катта. Академияда истеъдодли футболчилар учун барча шароитлар яратилади. Иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланади. Мактабда эса тарбияланувчи уйдан машғулотларга келиб қатнайди.


Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун ҳеч қандай наф бермаётган бу каби клублар қачон ўзига келади? Кеча ЎФА раҳбари битта гапни тўғри айтди: Клубда мураббий ҳамма ишни ҳал қилади. Клубнинг эгаси ҳам, бошқаси ҳам бош мураббий бўлиб қоляпти.


Умид қиламиз, юқоридаги мавзуга ЎФА инспекцияси жиддий ёндошади ва клубларда кузатилаётган юқоридаги оғриқли нуқтага даво бўлади.


Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика