Latest news

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  1 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири, Хиросимадаги Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквиринни табриклаймиз News

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири, Хиросимадаги Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквиринни табриклаймиз

Бугун футболимиз афсоналаридан бири саналган, Ўзбекистон терма жамоаси ва “Пахтакор”да кўплаб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган Игорь Шквирин таваллуд айёмини нишонламоқда.

Игорь Анатольевич Шквирин футболга унинг мураббийлари Анатолий Портов ва Вагиф Рустамовларнинг кўмаги билан кириб келди. Махоратли ҳужумчининг пофессионал футболчи бўлиб етишишида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси катта ўрин тутади.

Дарҳақиқат, 1981 йилда пойтахт клубида бош мураббийи сифатида иш бошлаган мутахассис Иштван Секеч бир қатор ёшларни таркибга жалб қилади. Уларга имконият беради. Шулар қатори Шквирин ҳам 1983 йилда “Пахтакор”га таклиф қилинади. Тезда жамоага мослашиб кетган футболчи кўплаб голларга муаллифлик қилди. Орада маълум муддат Украина футболи ҳавосидан нафас олиб қайтди. 1990 йилги СССР биринчи лигасида "Пахтакор” жамоасида 37 учрашувда 37та гол билан тўпурарлар пойгасида Анатолий Шепель ва Степан Юрчишиндан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

1992 йилнинг ёзигача Владикавказнинг “Спартак” жамоасида тўп тепди ва кўп ўтмасдан клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Жамоасиз қолган Шквириннинг аввалига Австриянинг “Форветс” клубига ўтиши кутилганди. Бироқ, шартнома масаласида томонлар келиша олишмади. Бир неча кундан сўнг Шквирин таниқли мураббий Аврам Грант бошчилигидаги Тель-Авивнинг “Маккаби” жамоасининг Нидерландиядаги йиғинига бориб қўшилади. Ҳамюртимизнинг салоҳияти ва имкониятларини юқори баҳолаган мутахассис Аврам Грант клубдаги легионерларнинг чеклови сабаб уни олиб қолмайди ва Исроилнинг бошқа бир жамоаси “Хапоэль”га тавсия қилади. Бир мавсум давомида у ерда ҳаракат қилган ҳужумчи 39 учрашувда 16та тўп киритади.



Бу орада миллий терма жамоага таклиф қилинган голеадор терма мураббийи Рустам Акрамов томонидан доимий равишда назоратда бўлиб турди. Чунки, ундан Осиё ўйинларида умид катта эди. Кутилганидек, термамиз учун муваффақиятли якун топган Хиросимадаги мусобақада энг яхши тўпурар бўлган ҳолда маҳсус совринга эга чиқди. Ўша йили давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Мазкур ғолиблик ва совринлардан сўнг унга Малайзиянинг етакчи жамоаларидан бири “Паханг” клуби футболчимизни ўз сафига қўшиб олди. У ердаги қисқа муддатли фаолияти мобайнида 18та ўйинда қатнашди ва 15та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

1998 йилнинг бошида ўзини ўнглаб олган “Пахтакор” собиқ футболчилари Игорь Шквирин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимовларни ортга қайтаради. Ўша йили Қосимов ва Шквирин тандеми тўпурарлар рўйҳатида 22та гол билан биринчилардан бўлди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритишда асосий ишни бажаришди.

2000-2001 мавсумларда Ҳиндистонга отланган Шквирин “Мохун Баган”, “Черчил Бразерс” клубларида ҳам ўйнашга улгурди. 2000 йилги Ливанда ўтказилган Осиё кубогидаги шармандаликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини тугатди. 2001 йилда эса “Пахтакор”да сўнги мавсумини ўтказди ва бутсаларини михга илди.

Мураббийлик фаолиятини Россиянинг “Крылья Советов” клубида Александр Тархановга ёрдамчи сифатида бошлади ва жамоада асосан ҳужумчилар билан иш олиб борди. Тарханов ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. У 1991-1992 йилги мавсумда “Пахтакор”да фаолият олиб борган.



2005-2007 йилларда Зарафшоннинг “Қизилқум” клубида бош мураббий лавозимида ишлади. Олимпия терма жамоаси устози Вадим Абрамов Қосимовдан сўнг Шквиринни ўзига ассистент қилиб олади. Кейинчалик бу икки афсона миллий жамоада Инилеевга яқиндан ёрдам беришди ва мураббийлик йўлидаги тажрибасини ошириб боришди. 2008 йилда “Олмалиқ” (ҳозирги АГМК) жамоасини бошқарувини қўлига олгач тўққиз йил давомида “кончилар”га устозлик қилди. Бир жамоани узоқ вақт бошқариб туриш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Унинг даврида клуб турнир жадвалининг ўрта поғоналарида юрди. Мутахассис шунингдек бир қанча ёш иқтидорларни кашф қилди. Олег Зотеев, Зоҳир Пиримов, Дониёр Исмоилов, Санжар Шоаҳмедов, Никита Павленко, Шавкат Муллажонов ва бошқалар.

Клубдаги самарали меҳнатидан сўнг 2017 йилнинг иккинчи даврасида “Суғдиёна” устозига айланади ва жиззахликларни кучлилар сафида олиб қолишга эришади. Бугунга келиб у ўзининг қадрдон жамоаси АГМКда селекционер мураббий лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз ижодкорлари номидан Игорь Анатольевич Шквиринга узоқ умр, соғлик ва саломатлик, АГМК жамоасидаги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика