Ўзбек футболи тарихида илк маротаба олий лига клуби киберспортчи билан шартнома имзолаши мумкин
17 aug 2016 16:29
News
Ўзбек футболи тарихида илк маротаба олий лига клуби киберспортчи билан шартнома имзолаши мумкин
Олдинроқ УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумини ўтказиши ҳақида эълон қилган эдик. Ўша хабарда лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган киберспортчи футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси бўлган клуб билан шартнома тузиш имкониятига эга бўлиши ҳам кўзда тутилган эди.
Эшитишимизга қараганда, олий лига клуби киребспортчи билан музокаралар олиб бормоқда ва тез орада томонлар ўртасида шартнома имзоланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи деярли барча клубларга таклифлар киритилмоқда. Тез орада ўз сафига киберспортчини қўшиб олган жамоа ҳақида эълон қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида киберфутбол бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал босқичида кучли 16 та жамоа сафидан ўрин олган иштирокчилар олий лига, кулчи 32 таликка кирган қолган 16 жамоа биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу мусобақа киберспортни ҳамда олий лига клублари имижини ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Comments