Latest news

17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  16 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  21 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0

Ўзбек футбол клубларининг маошлари очиқланадими? Сукут қачонгача? News

Ўзбек футбол клубларининг маошлари очиқланадими? Сукут қачонгача?

Очиқлик – барча соҳанинг ривожланишига олиб келади. Бу нарсани инкор қилиш абсурд.

Футбол ҳам бу йўналишдан бориши керак. Нафақат Европа, балки Ўзбекистонда ҳам бу нарсанинг йўлга қўйилиши тўғри бўлади. 

Очиқлик сиёсатининг турли йўналишлари бор. Икки ташкилот ўртасида тузилган шартнома миқдоридан тортиб (агар шартномада маблағ очиқланмаслиги ҳақида ёзилмаган бўлса), керакли қонун ҳужжатларининг керакли сайтга жойланишигача. Кўп йиллар давомида мухлислар футболчи-ю, мураббийларнинг қанча маош олишига қизиқиб келишган. “Бировнинг пулини санаш яхши эмас, лекин қизиқ” деган гап бор. 

3 йил аввал “Пахтакор”га янги ҳомийлар келгач клуб молиявий томондан анча яхшиланди. 2021 йилда клуб ўша ҳомийлар ўзгарди, аниқроғи клубга энди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳомий бўлди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса клубнинг раиси бўлганини “Пахтакор” матбуот хизмати берган хабарлар орқали билдик. Ҳоким бир неча бор клуб вакиллари билан учрашди. 17 июнь куни берилган маълумотга кўра, ҳомийлар томонидан ажратилган 22 миллиард сўм пул маблағлари ҳисобидан “Пахтакор” клубида шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилди

“Бундан буён “Пахтакор” футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилиши тўғрисида Жаҳонгир Ортиқхўжаев алоҳида таъкидлади”, — дея қўшимча қилинади хабарда.

18 июнь куни эса “Пахтакор” футболчи ва клубдаги ходимларнинг ойлик маошлари, мукофот пуллари бўйича маълумот берди. Унга кўра, клуб бош мураббийи йилига 350 минг евро ишлаб топса, футболчилар ичида энг кўп даромадни швейцариялик легионер Эрен Дердийок топади — йилига 1 млн 300 минг евро. Ўйинчиларнинг аксарияти йилига 153 млн сўм маош олади.

Бундан ташқари, уларга ўйиндаги иштирокига қараб мукофот пули ҳам берилади. Жумладан, ҳимоячи Егор Кримец бир йил давомида 4 млрд сўмдан кўпроқ мукофот пули олган.

Орадан бир кун ўтиб, 19 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, терма жамоа ва унинг атрофидаги масалалар ҳақида нутқ сўзлади. 

Шунингдек, ЎФА раҳбари бошқа футбол клубларининг маошларини ҳам очиқлаши ҳақида айтиб ўтди.

“Футболда холислик ва ҳаллоликни талаб қиламиз. Мана, кеча “Пахтакор” клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз”, — деди Абдусалом Азизов.

Йиғилишдан сўнг бир жиҳат учун – энди бошқалар ҳам маошлар бўйича маълумот бериши учун хурсанд бўлиб чиқдим. Aммо…

…аммо орадан 11 кун ўтди – июнь ойи бугун якунланади. Футбол клубларидан эса бирор саъдо йўқ. Бу сукут қачонгача давом этиши қизиқ. Aгар эртага маълумот берилса ёки айни ҳозирги кунларда маълумотлар тайёрланаётган бўлса сабрсизлигим учун маъзур тутишсин. Бироқ шунчаки “Пахтакор” бир кунда қилган ишни бошқа клублар ҳам қила олишига ишонаман. 

Aлбатта, барча клубнинг ўз режаси бор. Балки бўлажак танаффус вақти эълон қилишар. Ёки бўлмаса трансферлар ойнаси ёпилганидан кейиндир…

Савол ва тахминлар етарлича. Юқоридаги сўзимни қайта такрорлайман: клубларнинг маошларини очиқлаши ҳақида ЎФA раҳбари айтиб ўтди. Ва мен “Пахтакор” бир кунда қила олган ишни бошқа клублар ҳам эплашига ишонаман.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика