Latest news

09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  3 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  4 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  17 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  8

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари News

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Маҳоратли футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Металлург" билан ўйинни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони бўлди.


"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Championat.asia" талқинида 8-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Тома Табатадзе "Насаф" билан ўйинда 2 та стандарт вазиятдан моҳирона равишда фойдаланди. Пенальтини тепишда совуққон ҳаракат қилган грузиялик легионер жарима зарбасини ҳам қойилмақом ижро қилди ва жамоасининг ғалабасида бош қаҳрамонга айланди (2:1). Шу билан бирга, Суперлигадаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.


"Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Андижон" легионери "Пахтакор" билан учрашувда чамаси 20 метрдан зарба йўллаб, Санжар Қувватовни қийин аҳволда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фарғоналиклар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (2:1). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" биринчи даврани 3-ўринда тугатишида Левченконинг ўрни беқиёс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика