Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари News

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Маҳоратли футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Металлург" билан ўйинни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони бўлди.


"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Championat.asia" талқинида 8-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Тома Табатадзе "Насаф" билан ўйинда 2 та стандарт вазиятдан моҳирона равишда фойдаланди. Пенальтини тепишда совуққон ҳаракат қилган грузиялик легионер жарима зарбасини ҳам қойилмақом ижро қилди ва жамоасининг ғалабасида бош қаҳрамонга айланди (2:1). Шу билан бирга, Суперлигадаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.


"Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Андижон" легионери "Пахтакор" билан учрашувда чамаси 20 метрдан зарба йўллаб, Санжар Қувватовни қийин аҳволда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фарғоналиклар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (2:1). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" биринчи даврани 3-ўринда тугатишида Левченконинг ўрни беқиёс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика