Latest news

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  2 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров News

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров

"Металлург" сафида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи ким деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ярим ҳимоячиларнинг тўпурар бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди. "Металлург"да тўп тепаётган ярим ҳимоячи Дамир Темировни бунга мисол сифатида кўрсата оламиз. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилган футболчи қимматли очколарни олиб берди. Суперлигада 3 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та, умумий ҳисобда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритди. "Металлург" Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, шуларнинг 3 таси Дамир Темировга тегишли бўлди. Олдинда "Пахтакор"га қарши қолдирилган учрашув ҳам бор. Балки у ўзини ҳужумда синаб кўрар? У сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтди. 

- "Металлург" "Локомотив" билан қийин учрашув ўтказди. Умуман олганда, жамоа рақибларидан уч очко олишга қийналмоқда. 12 та учрашувда 2 та ғалаба, 7 та дуранг, 3 та мағлубият...

- Жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Жамоалар бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатди. Қисқаси, 6 очколик ўйинда 1 очко олдик. "Металлург" учун бу дуранг мағлубиятга тенг. 

- "Пахтакор" билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Рақиб ким бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бундай иқлимдаги учрашувлардан сўнг тезроқ тикланишимиз керак. Барчаси яхши кетяпти. Ўйлайманки, керакли натижага эриша оламиз. 

- Ўзингизни соф ҳужумчи сифатида синаб кўриш пайти келмадими?

- Бундай ниятим йўқ. Мураббий ҳужум чизиғига қўйса, ўйнашга мажбур бўламан. Аммо бу чизиқда мендан самара камроқ чиқса керак. 

- Биринчи даврадаги натижалар таркиб ва яратилган шароитларга мосми?

- Албатта, натижаларимиз қониқарли эмас. Биз ғалаба сари интилмоқдамиз. Машғулотларда ишлаяпмиз. Натижа эса Худодан. 

- Ўйин давомида жуда кам вазиятлар яратилмоқда. Голлар ҳам кам. Мураббий футболчилардан нимани талаб қиляпти? Футболчилар мураббини қанчалик тушунишмоқда?

- Камчиликларимизни биламиз. Шунинг устида ишлаяпмиз. Тўғри йўлдамиз, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ишонаманки, ёруғ кунлар ҳали олдинда. Мураббийга келсак, у биздан профессионал бўлишимизни талаб қилмоқда.

- Иккинчи даврада нимани ўзгартириш керак деб ўйлайсиз?

- Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Қолганини раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги 5-турнинг қолдирилган ўйини эртага Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Абдулазиз Искандаров 

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика