Latest news

23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  1 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  0 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  8 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  86 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров News

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров

"Металлург" сафида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи ким деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ярим ҳимоячиларнинг тўпурар бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди. "Металлург"да тўп тепаётган ярим ҳимоячи Дамир Темировни бунга мисол сифатида кўрсата оламиз. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилган футболчи қимматли очколарни олиб берди. Суперлигада 3 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та, умумий ҳисобда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритди. "Металлург" Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, шуларнинг 3 таси Дамир Темировга тегишли бўлди. Олдинда "Пахтакор"га қарши қолдирилган учрашув ҳам бор. Балки у ўзини ҳужумда синаб кўрар? У сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтди. 

- "Металлург" "Локомотив" билан қийин учрашув ўтказди. Умуман олганда, жамоа рақибларидан уч очко олишга қийналмоқда. 12 та учрашувда 2 та ғалаба, 7 та дуранг, 3 та мағлубият...

- Жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Жамоалар бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатди. Қисқаси, 6 очколик ўйинда 1 очко олдик. "Металлург" учун бу дуранг мағлубиятга тенг. 

- "Пахтакор" билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Рақиб ким бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бундай иқлимдаги учрашувлардан сўнг тезроқ тикланишимиз керак. Барчаси яхши кетяпти. Ўйлайманки, керакли натижага эриша оламиз. 

- Ўзингизни соф ҳужумчи сифатида синаб кўриш пайти келмадими?

- Бундай ниятим йўқ. Мураббий ҳужум чизиғига қўйса, ўйнашга мажбур бўламан. Аммо бу чизиқда мендан самара камроқ чиқса керак. 

- Биринчи даврадаги натижалар таркиб ва яратилган шароитларга мосми?

- Албатта, натижаларимиз қониқарли эмас. Биз ғалаба сари интилмоқдамиз. Машғулотларда ишлаяпмиз. Натижа эса Худодан. 

- Ўйин давомида жуда кам вазиятлар яратилмоқда. Голлар ҳам кам. Мураббий футболчилардан нимани талаб қиляпти? Футболчилар мураббини қанчалик тушунишмоқда?

- Камчиликларимизни биламиз. Шунинг устида ишлаяпмиз. Тўғри йўлдамиз, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ишонаманки, ёруғ кунлар ҳали олдинда. Мураббийга келсак, у биздан профессионал бўлишимизни талаб қилмоқда.

- Иккинчи даврада нимани ўзгартириш керак деб ўйлайсиз?

- Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Қолганини раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги 5-турнинг қолдирилган ўйини эртага Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Абдулазиз Искандаров 

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика