Latest news

12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  1 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  8 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  13 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  15 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  5 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  16 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  16 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2

Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди" News

Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди"

"Навбаҳор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев учрашувдан олган таассуротлари ва "лочинлар" олдида турган навбатдаги муҳим учрашуви борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- "Шўртан" билан кечган ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ғузорликларга қарши учрашув қийин жуда қийин ўтди. "Навбаҳор"га қарши ҳозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўйинимиз оғир ўтмоқда. Бу жихат учрашув ҳисобига ҳам таъсир ўтказмоқда. Эътибор берсангиз, ғалабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 ҳисобида бўлмоқда. "Шўртан" ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрсатди. Жамоа бежизга "Шўртан" ва "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмаган. Ушбу ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман. Улар бизга ўз далдалари билан қўшимча куч бағишлаб туришди. Мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам ғалабанинг омилларидан бири сифатида кўрсатган бўлардим. Кейинги ўйинларда ҳам олдимизга фақат ғалабани мақсад қилган холда янада юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. Ниятимиз - мавсумни кучли учликда якунлаш.

- Учрашув тақдирини хал қилувчи голга муаллиф бўлдингиз. "Шўртан" дарвозасини ишғол этишни сезганмидингиз?
- Тўрисини айтсам, бундай жарима нуқталаридан машғулотларда ҳам зарба йўллаб тураман. Яқин масофадан жарима зарбаси белгиланса кўпроқ ўзим амалга ошираман.

- "Пахаткор"да "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан учта йўқотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йўқотишлар "навбаҳорчилар"га қўл келадими?
- Бизни рақибимизнинг қизил карточка олган ёки дисквалификация бўлган ўйинчилари қизиқтирмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Албатта "Пахтакор"га ҳам қарши баҳсда олдимизга фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга тушамиз. Яна қайтараман, "шерлар"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика