Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  17 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади News

Ойбек Бозоров: Осиё чемпионатидаги ҳар бир учрашув шиддатли ўтади

Хабарингиз бор, саноқли кунлардан сўнг Таиландда навбатдаги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Токио-2020 олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этувчи мазкур мусобақага Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам муносиб ҳозирлик олиб бормоқда.

Олимпиячиларимиз айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида якуний йиғинни ўтказишмоқда. Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушилмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Ойбек Бозоров ЎФА расмий сайтига олдиндаги масъулиятли мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз. Кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Шу билан бир қаторда ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этиляпти. Ўртоқлик ўйинлари бизга катта мусобақа олдидан бир-биримизни майдонда янада яхшироқ тушунишимиз ҳамда жамоавий ўйинни шакллантиришимизга ёрдам беряпти.

Осиё чемпионатида мақсадларимиз улкан. Таркибдаги барчанинг нияти – ватанимизга ёруғ юз билан қайтиш. Лекин ҳеч бир учрашувда бизга осон бўлмаслиги табиий. Зеро ҳар бир жамоа қитъа чемпионатида максимал имкониятларини ишга солади. Гуруҳ босқичида ҳам ҳар бир ўйин шиддатли ўтиши тайин. Гуруҳимиздан ўрин олган Эрон, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларининг ҳар бирини ўзига яраша кучли, шу билан биргаликда камчилик жиҳатлари бор, албатта. Рақиблар ичида қай бири фаворит эканини айта олмайман. Қайси жамоа мусобақага яхши тайёргарлик олиб борган бўлса, ўша жамоа устунлик қилади. Биз энг аввало гуруҳда 1-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Мусобақа бошланишини кўпчилик орзиқиб кутяпти. Чемпионат давомида юртимиздаги кўплаб ишқибозлар, улар қаторида оила аъзоларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлашади. Буни ҳис этган ҳолда биз ҳам бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз ва уларнинг ишончларини оқлаб, ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз, - дея таъкидлади маҳоратли футболчи. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика