Latest news

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  35 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми) News

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми)

Мазкур мақоланинг дастлабки қисми бугун тонгда эътиборингизга ҳавола қилинганди:

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (1-қисм)

Жаҳон чемпионатидаги жароҳат ва тикланиш жараёни

Оуэн орзусига етди: учинчи бор мундиал иштирокчисига айланди. У хурсанд эди. Германиядаги жаҳон кубоги бошланишидан аввал ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Майкл яна ажойиб ўйинлар кўрсатишни бошлаб юборди. Ямайкага қарши шундай ўйинлардан бирида (6:0) пенальти ишлади, голли узатмани амалга оширди ва гол урди.


Англия мундиални икки ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги рақиблар инглизлар учун анча осон эди: Парагвай (1:0), Тринидад ва Тобаго (2:0) ҳамда Швеция. Швецияликларга қарши сўнгги баҳсда (2:2) Оуэн жуда жиддий жароҳатга йўлиқди ва майдонни узоқ муддатга тарк этди.


Даъволаниш ва тикланиш жараёни учун 10 ой сарфланди. Майкл 2006/07 йилги мавсум мобайнида атиги 3 ўйинда майдонга тушди. Кейинчалик футболчининг ўзи ЖЧ-2006га бориш хато бўлганини тан олди: "Иккала жароҳат ҳам ўзаро боғлиқ эди. Гипсда ўтган ярим йилдан кейин ҳам оёғимда оғриқлар давом этарди. Эҳтимол, Германияга боришга тайёр эмасдим". АПЛнинг 2007/08 йилги мавсумида Оуэн 11та гол урди, аммо бу олдинги Майкл эмас эди. Унинг ўйини, даражаси аста секин пасайиб борар эди.

Оуэн қуёшининг ботиши

Мавсум якунида "Ньюкасл" АПЛни, мос равишда форвард "Ньюкасл"ни тарк этди. У эркин агент сифатида МЮ сафига қўшилди ва катта резонансга сабаб бўлди – унинг ўтмиши "Ливерпуль" билан боғлиқ эди.  Оуэн эса Мерсисайдни эмас, Манчестерни танлади.

Футболчи 3 йил давомида МЮ учун 52 ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди. Майклнинг энг эсда қоларли учрашуви Манчестер дербиси бўлганди. У заҳирадан ўйинга қўшилиб, учрашув тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган эди. Оуэн "қизил иблислар" билан Англия чемпионига ҳам айланди, "Ливерпуль" эса...


Ҳужумчи МЮни 2012 йилнинг ёзида тарк этди. Майклнинг сўнгги клуби "Сток Сити" бўлди. Оуэн ўзининг сўнгги мавсумида 8 учрашув ўтказиб, 1та гол урди. Кейинчалик футболчининг ўзи бош мураббий Тони Пьюлис билан келиша олмаганини ошкор қилганди: "Биринчи турда биз "Манчестер Сити" билан ўйнашимиз керак эди. Ўйиндан бир кун аввал Тони менинг ҳолатим ва ўйнашга бўлган иштиёқим билан қизиқди. Мен жавоб бердим: "Ҳа, албатта, ўйнайман". Биласизми? У мени заҳирада қолдирди! Ўйин охирида фақат бир дақиқага майдонга чиқарди. Заҳира ўриндиғида ўтиришим билан ўйлаганман: "Жин урсин, бу ерда нима қиляпман ўзи?" Ҳозиргача унинг қарорини нима ўзгартирганини тушунмайман".

Майкл Оуэн футболчилик фаолиятини 33 ёшида якунлади. У интиқиб кутган 2006 йилги мундиал ўзи учун ҳалокатли бўлди. Биз билган Майкл 26 ёшидаёқ бутунлай йўқолиб қолди. Кейинги мавсумларда у камдан-кам майдонга чиқар, вақтни жароҳатларини даволаш билан ўтказарди. Ҳозир футболчи "Ньюкасл"га ўтгани учун ҳам, мундиалга боргани учун ҳам афсусланади.

"Мен туйғуларимга қулоқ солишим керак эди. "Ньюкасл"га ўтишни хоҳламасдим. Юрагим "Ливерпуль"га қайтишни истаган. Аммо ўсиш учун, мундиалга бориш учун кутолмасдим".

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика