Latest news

18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  0 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  4 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  10 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1

Ўттиз минг сўм тўлов ва бир ойлик ҳузур News

Ўттиз минг сўм тўлов ва бир ойлик ҳузур

Ҳар ойнинг охирида кейинги ойга тўлов қилиб қўйишим учун "кабель"дан телефон қилишади.

Ҳозир алламбало нарсалар чиқиб кетган: бир йиллик, бир ойлик пакетлар бор, уйда вай-фай бўлса кабель ҳам шарт эмас, интернет орқали бошқа каналларни кўрса бўлади, фақат ПУЛ тўлаб. Мен "кабель" учун бир ойга 30 минг сўм тўлайман. Ва шунинг эвазига фақат рус футбол каналларини кўраман. Бошқа кўрсатувларни кўриш учун вақт йўқ. 

Нима учундир "Узрепорт" билан "Футбол ТВ" йўқолиб қолди. "Кабельний"га қўнғироқ қилиб сўрасам, билмаймиз, ўзимиз ҳам ҳайронмиз дейди. Кўпчилигимиз "Матч ТВ" ва "Футбол 1,2,3"ларни кўриш учун пул тўлаймиз. Ҳатто четга чиққанда ҳам меҳмонхонада турган акалар билади, хонадаги телевизорни ёқсангиз бепул каналлар кўрсатади-ю, спорт каналларига кирсангиз пуллик деган ёзув чиқади. Наилож бепул каналларни кўриш билан чекланасиз.

Биз ҳам пуллик тизимга ўтамизми?

Бутун дунёда спорт мусобақалари трансляцияси катта пулга сотилади. Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати, Чемпионлар лигаси ва ҳоказо. Охирги пайтларда бизда ҳам клубларни хусусийлаштиришга оид гап-сўзлар янграб қолди. Адашмасам, 2030 йилга қадар бу иш босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Лекин қандай қилиб? 

Очиғи, бу ҳақда бир нарса дейиш мушкул, чунки хусусийлаштиришга босқичма-босқич ўтишнинг тартиб-қоидалари ишлаб чиққанми-йўқми, бундан хабаримиз йўқ. Шу боис ҳозирча фақат клублар хусусий бўлиши керак каби гапларни эшитиш билан чекланиб турибмиз. 

Ўзбекистондаги клублар тўлиқ хусусий секторга ўтиши учун аввало клублар пул ишлашини йўлга қўйиш лозим бўлади. Бу биринчи навбатда чипталар сотуви ва телетрансляцияга бориб тақалади. Бир клуб раҳбари билан шу ҳақда суҳбатлашганимда, ЎФА ва ПФЛ биздан клубни хусусийга айлантиришни сўраяпти, агар биз шу йўлга ўтишни мақсад қилсак, ўз харажатларимизни қисман қоплаш учун стадионга киришни камида 50 минг сўм қилиб қўйишга тўғри келишини айтди. 

Албатта, раҳбарнинг гапида жон бор. Чунки 5-10 минг сўмга чипта сотиш билан нимани қоплаш мумкин? Лекин иккинчи томондан биздаги аҳолининг шароити 50 мингга чипта олиб ўйинга киришга йўл қўядими деган савол юзага келади. Суперлига ўйинларини кўриш учун стадионга келаётган мухлисларнинг аксари оддий одамлар эканини ҳисобга олсак, 50 минг тўлашга ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтармайди. 

Шунда агар ўйинларни телевидениега сотсак-чи деган тасаввур юзага келади. Маълумки, ҳозир ПФЛ ЎзМТРК билан келишган ҳолда Суперлига учрашувларини намойиш этиб келмоқда. Ва бизда ҳеч бир ўйинни кўриш учун пул тўламайсиз. Энди фараз қиламиз, ўйинларни ТВ орқали томоша қилиш пуллик қилиб қўйилди. Сиз пул тўлаб қайсидир пакетни сотиб оласизми? Бу ҳам ўйлантирадиган масала.


Суперлига қанчага арзийди?

Шу ўринда Суперлига ўйинларини телевидениега сотиш қанчага тушади деган савол туғилади. Биз шунча йилдан бери бепул томоша қилиб келаётганимиз ўзбек футболи тасаввур қилинг, пулга сотилса бу қандай бўлади? Албатта, мухлисларда норозилик кайфияти пайдо бўлади. Чунки ТВ ўйинларни сотиб олганидан кейин истеъмолчиларга сотиши керак. 

Айтайлик, хусусий клуб ҳар бир уй учрашувларининг трансляциясини 50 миллион сўмга сотиб, ўз харажатларини тўлиқ бўлмаса-да, қоплаши мумкин. Харажатлар деганда ишчи-ходимларнинг то ўйин тугагунча стадионда қолиб ишлаши, футбол ўйналганидан кейин чимнинг ҳолати қайта тиклаш, буёқда камида икки соат прожекторлар ярақлаб туради - хуллас буларнинг ҳаммаси пул. 

Масалан, Суперлига клуби уй учрашувини ЎзМТРКга 50 миллион сўмга пуллайдиган бўлса, ҳар бир клуб ўз майдонида 13тадан ўйин ўтказишини инобатга олсак, бу бир йилда 650 миллион дегани. Аслини олганда бу ҳам кам, чунки клублар йилига миллиардлаб сарфлайди. Аммо барибир телетрансляциядан даромад келиши клубнинг қайсидир харажатларини қоплаб беради.


Қарс икки қўлдан чиқади

Ҳозир барча клубларни бир жойга йиғиб, 2030 йилгача ҳаммангиз хусусий бўласизлар дегандан фойда йўқ. Чунки қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, ЎФА ва ПФЛ талабига кўра клублар ҳам шунга яраша жавоб беришга мажбур бўлади. Айтайлик, бу ўринда Суперлига клуби майли биз хусусийлаштириш йўлига ўтамиз деб биринчи навбатда чиптани қиммат қилади, иккинчидан ўз майдонидаги учрашувларни телевидениега пуллаш ҳақида ўйлай бошлайди. 

Бу эса мухлислар ўртасида норозилик кайфияти юзага келишига сабаб бўлади. Чунки ҳар доим бепул ёки 5-10 минг сўм стадионга киришга ўрганиб қолган мухлис бирданига 50-100 мингга чипта харид қилмайди. Иккинчидан, ўзимиздаги ўйинларни телевизорда пуллик қилиб қўйиш одамлар учун янаям ғалати кўринади. Халққа эса футбол керак. 

Ўзимдан мисол қиладиган бўлсам, мен фақат "Матч ТВ", "Матч Игра" ва "Футбол 1,2"ларни кўриш учун ҳар ой 30 минг бераман. Телевизорда футбол кўраманми-йўқми, барибир ҳар ой пул тўлайман. Мана шу ўттиз минг бир йилда 360 минг бўлади. Энди фараз қилинг, менга ўхшаб пул тўлайдиганлар 100та бўлса бу пул бир йилга 36 миллион, агар мингта бўлса 360 миллион бўлади.

Менга шу каналлар кераклиги учун ҳам пул тўлайман. Агар ўзимизнинг Суперлига ҳам пуллик қилиб қўйилса, қанчадир сумма эвазига бир йиллик пакетни сотиб олган бўлармидингиз? Бир хиллар айтиши мумкин, э текингаям кўрмайман. Лекин ҳозирги ҳолатда ЎФА ва ПФЛ ҳарқанча клублар хусусий бўлиши керак демасин, қачонки клуб ўз маҳсулотини сотмас экан, ҳеч бир инвестор диққатини торта олмайди. 

Хулоса ўрнида

Хуллас ўзимдан қиёс қиладиган бўлсам, 30 минг тўлаб чет эл футболидан бир ойлик ҳузур оляпман. Ва хоҳлардимки, қачондир бизда ҳам ички чемпионат ва Кубок ўйинлари телевидениега сотилиши керак. Чунки ҳамма нарса пуллик бўлиб боряпти.

Шундай экан, қачонки фалончи канал футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Кубок ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини фалон сумма эвазига қўлга киритди деган хабар чиқсагина, билингки, ўша пайт клублар хусусий бўлиш учун дадил одимлаётган бўлади. 

Х.Холиқов. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика