Latest news

14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  1 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  4 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0

Ўткир Юсупов = Зинедин Зидан News

Ўткир Юсупов = Зинедин Зидан

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўйинидан кейин нималар бўлганини кўпчилик кўриб улгурди.

Кўрмаганлар учун қисқача маълумот: "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов баҳс тугагач "Пахтакор" формасидаги бир йигитни дўппослашга ҳаракат қилди. Ўша йигит "Пахтакор" фан клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров эди. 


Нима учун Юсупов уни урмоқчи бўлди? Чунки Жавоҳир ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ("Пахтакор"  олдинга чиқиб олгач) майдон четида тўпни дуч келган томонга тепиб юборди. Стадионга борганларнинг айтишича бу ҳолат камида уч марта содир бўлган. Ютқазаётган ва ҳар сония худди соат каби ўтаёган "Навбаҳор" футболчилари эса хайрон эдилар. Ўткир Юсупов эса баҳс тугагач ўша тепиб юборилган тўплар ҳисобини олишга ҳаракат қилди. 


Мен Ўткирни ҳам, Жавоҳирни ҳам яхши танийман. Улар ҳам мени танишади. Аммо журналист сифатида иккаласининг кечаги ҳаракатларини оқлай олмайман, фақат журналист сифатида. Инсон сифатида эса Ўткир Юсуповнинг ўрнида бўлганимда ўзим ҳам худди шундай қилган бўлардим ва кейинги жазолар ҳақида умуман ўйлаб ўтирмасдим. Ўз вақтида Зинедин Зидан ҳам деярли шунга ўхшаш иш қилганини жуда яхши биласиз. Кейинчалик асли воқеа қандай бўлганини эшитган 99 фоиз одамнинг (Хожибой Тожибоевнинг ҳам) фикри бир хил эди - "Зидан прав!" 


Бир сўзли, қийинчилик кўрган ҳамда ор-номуси кучли бўлган Ўткир Юсупов ҳам ўзини тутиб тура олмади ва Зиданнинг ишини такрорлашга уринди. Катта эҳтимол билан энди ёки жарима тўлайди ёки дисквалификация олади балки иккаласи ҳам бўлади. Буни Юсуповнинг ўзи ҳам билиб турибди деб ўйлайман, лекин шунга қарамай менимча у кечаги ишидан афсусда эмас. Ҳар ҳолда Зидан ҳам "калла қўйгани" учун бир сонияга бўлса ҳам афсусда бўлмаган.


Жавоҳирнинг ҳаракатлари ҳам мухлисликка хос эмас ва у ҳам менимча жазога тортилади. Балки "Пахтакор" клуби ҳам жазоланар, кўрамиз.


Якуний фикрим шундай: Футбол ўз вақтида кимдир айтганидек оддий ўйин эмас, эҳтирослар ўйини ва унда шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

Рамазон ойи муборак бўлсин.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика