Latest news

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  10 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман" News

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси учун 22 август оқшоми муваффақиятли кун сифатида тарихдан ўрин олди.

Самвел Бабаян шогирдлари шу куни Қатарда ОЧЛ плей-офф учрашувида "Ал Вакра"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқишди. Дониёр Абдуманноповнинг ягона голи "лочинлар"га ғалаба келтирган бўлса, Ўткир Юсупов шу куни бир неча маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Биз эса бу борада Ўткир Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ғалаба билан табриклаймиз. Бу бутун Ўзбекистонни ғалабаси. Ўйин қандай таассурот қолдирди? Ўйиндаги бурилиш нуқтаси нима бўлди?

- Аввало бизни қўллаб-қувватлаган яқинларимиз, дўстларимиз,мухлисларимизга раҳмат айтишни истардим. Улар Қатарда ҳам, экран ортида ҳам бизга жон куйдиришди. Ниятимиз гуруҳ босқичига чиқиш эди. Наманганга ОЧЛни олиб келиш учун Қатарга бордик. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. 

- Жамоанинг ўйинга режаси экстра-таймларгача бориш эдими? 

- Мезбон жиҳатдан ҳам улар ўйинни яхши бошлашди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Лекин биз жисмонан тарафлама кучли эдик. Уларда мавсум энди бошланди. Қизил карточкадан кейин эса ўйин назорати "Навбаҳор" томонига ўтди, ҳужумлар кўпайди. Якунда ўзимиз истаган натижага эришдик. 

- Қатардаги шароит ва жамоаларнинг даражасида фарқ катта. Битта ўйинга қаратилган эътибор ва тайёргарлик асосий планга чиқдими?

- Тўғри, Қатарда пул кўп, стадионларидаги шароитларни айтмаса ҳам бўлади. Бундай шароитларда тўп тепишни кўп жамоалар исташи табиий. Ҳар бир футболчи у ерда тўп тепишни орзу қилса керак. 

- Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Наманганга қайси юлдуз футболчи келишини истардингиз?

- Қандай рақиблар рўбарў келишини қуръада ташлангач кўрамиз. Саудия Арабистонидан Карим Бензема тўп тепаётган "Ал Иттиҳод" тушишини истардим. Чунки бу орқали жамоадошларимда умра амалини бажариб келиш имконияти юзага келади, деб ўйлайман. Яхши ният қилиб қоламан. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика