Latest news

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  2 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  6 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  10 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади News

Ўтган йил "Сурхон"да юзага келган жанжалнинг айбдорларига суд жазо тайинлади

Суд "Сурхон" иши" борасида ўз қарорини чиқарди.

2021 йил 21 сентябр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевлар ўртасида клуб офисида вужудга келган жанжал бўйича вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.

Мазкур вазият бўйича 2022 йил 14 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди томонидан қарор қабул қилиниб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.

Шуни инобатга олиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилганлиги сабабли юқорида номлари тилга олинганларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги қарор 2022 йил 20 январь кунидан бекор қилинди ва уларнинг футболдаги фаолиятига рухсат берилди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика