Latest news

08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  24 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим" News

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим"

Аввал хабар бериб ўтганимиздек "Машъал" футболчиси Отабек Шукуров Германия клубида кўрикда эди.
Бугун эрта билан Ўзбекистонга етиб келган футболчимиз билан қисқача суҳбатлашдик.

- Отабек аввало Германия клубига таклиф ҳақида айтиб ўтсангиз?

Бу таклиф ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бўлган эди. Унгача бошқа клубардан ҳам аниқ таклифлар келди. Биз клубимиз агенти билан маслаҳатлашган ҳолда Германия клуби вариантини кўрдик. Аввал ҳам йиғинларга таклиф этган эди , бироқ айни вақтда ёшлар таркиби Мюнхенда йиғин ўтказди ва мени ҳам таклиф этди.

- Энди клуб ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтсангиз?


Мен Германия бундеслигаси вакили "Хоффенхайм" клубида бўлдим. Ушбу жамоа айни вақтда яхши натижалар қайд этмоқда. Таркиб ҳам асосан ёшлардан иборат. Катта эътибор ёшларга қаратилган. Турнир жадвалида эса тўққизинчи поғонада бормоқда. Мен Германия клубини таклифи билан у ерга бордим.

- Машғулотлар ҳақида нима дея оласиз?

Ортиқча гап айтмас эдим. Ҳаммаси ажойиб. Ҳаёт футболга қаратилган. Ёшлар таркиби билан машғулотларда иштирок этдим. Назорат учрашувлари ўтказдик. Бир неча бор майдонга тушдим.

- Мураббийлар сиз ҳақингизда қандай фикрда?

Ҳозирча билмадим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса керак. Мен 28 апрель куни қайтишим керак эди ,лекин жамоа мураббийлари клубимиздан яна 1 ҳафта қолишни сўради. Шахсан мени ўйинларимдан кўнглим тўлди.

- Якуний қарор қабул қилиндими?

Германияда 15 кунда якуний фикрга келинмайди. Мавсум якунлангандан сўнг аниқ фикрни айтади. У ерга ёшлар пул учун эмас,футбол учун боради. Мураббийлар яна қайтишимни айтишди. Ҳозирча эса ҳужжатлар ва якуний таклифни кутаман.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика