Latest news

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  6

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак" News

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда ўтадиган Осиё Кубоги саралаш босқичи "С" гуруҳи учршувларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун терма жамоамиз йиғинига келиб қўшилган Ўзбекистон термаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бир нечта саволларимизга жавоб қайтарди.

- БАА чемпионатида "Шаржа" клуби билан 2-ўринни олдингиз. Бу билан сизни табриклаймиз. Умуман олганда, якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Катта раҳмат. Айтганингиздек, мавсумни кумуш медал билан якунладик. Мавсум бошида мураббийлар алмашинуви рўй берди. Ўшандан кейин чемпионликка ҳаракат бўлди, бироқ барибир "Ал Айн"га ета олмадик. Президент Кубогида ҳам финалга чиқдик, аммо президент вафот этгани туфайли у қолдирилди. Клубимизнинг асосий мақсади – Президент Кубогини қўлга киритиш.

- Индивидуал натижаларингиздан қониқдингизми?

- Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак. Чунки кўп нарсани ўйлайсиз, лекин озгинасига етишасиз. Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳ энг яхшисига лойиқ кўради.  

- Ўтган мавсум якунида ёзган постингиздан сўнг кўпчилик, ҳатто сайтимиз ҳам сизни "Шаржа" билан хайрлашди, деб ёзганди. Лекин мана бир мавсум ўйнадингиз. Ушбу мавсум "Шаржа"даги сўнгги мавсумингизми?

- Профессионал футболчи сифатида ҳали бир йиллик шартномам бор. Ҳозир бу ҳақда гапиришим сал нотўғри бўлади. ИншаАллоҳ, кучлироқ чемпионатда ўйнашни ният қилганман. Буни олдиндан ният қилиб келганман. Аммо ҳали 1 йиллик келишув борлиги учун ҳозир аниқ бир нарса деёлмайман.

- Узоқ муддатли мавсумдан сўнг терма жамоа сафига келиб қўшилдингиз. Олдинда кутиб турган рақиблар, Намандаги ўйинлар хусусида нима дея оласиз?

- Термамиз йигитлари кеча йиғилишган. Бугундан биз ҳам келиб қўшилдик. Терма жамоада ўйнаш катта масъулиятни талаб қилади, ватан ва халқ шаъни туради. Футболчи сифатида бунга жиддий қарайман. Футболда олдиндан ютиб бўлмайди. Астойдил тайёргарлик кўриб, керакли натижани қўлга киритамиз. Учрашувлар ўз уйимизда – Наманганда ўтяпти. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага Ўзбекистонда U-23 Осиё Кубоги старт олади. Укаларингизга қандай тилакларингиз бор? Мусобақа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шундай катта мусобақа Ўзбекистон мезбонлиги остида ўтишидан хурсандмиз. Олимпиячиларимизга бўлган эътибор ҳам катта. "Олимпик" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ўйнаб, муносиб натижага эришди ва мана Суперлигада ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Бизнинг давримизда бундай бўлмаган. Шунақа қарор қабул қилган кўп давлатларни биламан. Бу жуда ҳам муҳим. Чунки терма жамоа бир йилда 5 марта йиғилгани қаерда-ю, бир йил давомида бир жамоа бўлиб ўйнагани қаерда.

ИншаАллоҳ, укаларимизга омад тилаймиз. Осиё Кубогини Олимпиадага йўлланма берувчи саралаш учрашувидек қабул қилиб ҳаракат қилишларини кутамиз. Уларнинг асосий вазифаси – Олимпиадага чиқиш. Жамоага бу йўлда омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 4 июнь куни чартер рейс орқали Наманганга учиб кетади.

Шукуров ва Ўрунов келди. МТЖнинг "Бунёдкор"даги машғулоти қандай ўтди?

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика