Latest news

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  15 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  6 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  9 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз" News

Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Машъал" – "Бухоро" учрашуви 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида "Машъал"нинг қўли баланд келди (3:1).


Ўйиндан сўнг муборакликлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Ҳиссиётларга бой ўйин кўрдик деб ўйлайман. Суперлигада қолиш учун охиригача кураш олиб бордик. Вазифа бажарилгани билан барча муборакликларни табриклайман. Энди бемалол таътилга чиқсак бўлади. Насиб қилса, келаси йил янада кучли бўлиб қайтамиз.

- "Машъал"нинг янги режалари ҳақида...

- Ҳозир таътилга чиқамиз. Тақдирим нима бўлишини билмайман, клуб раҳбарияти ҳал қилади. Агар қоладиган бўлсам, яна жон-жаҳд билан ишлашга тайёрман. Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз. Бу йил оғир мавсумни ўтказдик. Балки бюджетимиз бошқа жамоаларга нисбатан анча камдир, лекин ҳеч ким пулни ўйламади. Ҳамма ўз номи учун, клуб учун ҳаракат қилди. Футболчиларимиз характер кўрсата олишди.

- Йил бошидаги режалар қандай эди?

- Мен мавсумни U-21 жамоасида бошлаганман. Кейинроқ асосий таркибга ўтказишди. Барибир мақсад юқори бўлганидан хабарим бор. Ҳеч ким плей-оффда ўйнаймиз демайди. Энди бу футбол, пешонамизга шу ёзилган экан. Энг муҳими, "Машъал"ни Суперлигада сақлаб қолдик. Ҳаммаси ниятга ва мақсадга боғлиқ. Келаси йил ҳам яхши ният билан ишга киришамиз деб ўйлайман.

- "Машъал" бу йил Суперлигада энг кўп гол ўтказган жамоа бўлди. Агар жамоада қолсангиз, нималарни ўзгартирасиз?

- Ҳар бир мураббий мавжуд таркибдан келиб чиққан ҳолда яхши ўйин кўрсатсам дейди. Энди ўзгартираман десангиз иш кўп ва ҳар бирига тўхталиш учун кўп вақт керак бўлади. Қўл остимдаги жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишини хоҳлайман. 

- Жамоани ёшартириш бўйича қандай иш олиб борилади?

- Ҳар бир футболчини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчи йиғмоқчимиз. Албатта, ёшларга алоҳида эътибор бўлади. Фақат ҳозирдан мен таркибимиз шунақа кўринишда бўлади деб айта олмайман. Чунки мавсум энди тугади ва ўзим билан ҳам нима бўлишини билмайман. Жамоани қабул қилиб олаётганимда раҳбарият Суперлигада олиб қолиш вазифасини қўйганди. Вазифани бажардик ва буёғи нима бўлишини вақт кўрсатади.

Rating: +1   

Comments

   
05 dec 23:02:20
rustam
СКОЛЬКО ЗАПЛАТИЛИ ПИДАРАСУ СУДЬЕ? БУХАРА ВЫЙГРАЛА 1-0.
   
05 dec 19:57:48
Guj Gik
Sho‘rtan Qayrab Yotgandur Bizga kelar ekan deb????????????
   
05 dec 19:41:30
Барса1970
Дарров ақилли бўлди қолди
   
05 dec 19:33:03
Азимжон 2524
Neftchi muxlisi sifatida aytaman man liga qoladi deb oʻylamagandim barakalla omad 2-3 ta sifatli oʻyinchilar olishi kerak baribir
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика