Отабек Нарзуллаев: “Биз кейинги босқич ўйинларга янада яхши тайёргарлик кўрамиз”
08 sep 2022 12:18
News


Отабек Нарзуллаев: “Биз кейинги босқич ўйинларга янада яхши тайёргарлик кўрамиз”
Ўйин ҳақида
- Мазкур ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Машғулотларда рақиб қандай ўйин кўрсатишини билган ҳолда тайёргарлик кўрдик. Тўғриси, жамоага омад етишмади. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Шундай бўлса-да, йигитларга миннатдорчилик билдирамиз. Бизда яхши футболчилар йиғилган. Назаримда, жамоамизга озроқ ишонч етишмаяпти. Баъзида қандайдир қўрқув билан майдонга чиқяпмиз.
- “Машъал” Суперлигага чиқишдан умид уздими??
- Мен бундай фикрга қўшилмайман. Кейинги босқичга жамоамиз бошқача тайёргарлик кўради. Жамоанинг асосий мақсади, ҳар бир ўйинда муваффақият қозониш. Балки жамоа плей-офф баҳсларида 3-ўринни қўлга киритган ҳолда Суперлигага чиқиши мумкин. Футболда олдиндан ҳеч нима деб бўлмайди. Йигитлар ўзларига бўлган ишончни қайтариб олса, ўйлайманки, биз вазифани бажара оламиз.
- Жамоангиз бугун жисмоний томонлама рақибга ютқазиб қўйдими?
- Ўйлайманки, биз “Андижон”га қарши ўйинда жисмоний томонлама ютқазганимиз йўқ. Жумладан, “Сўғдиёна” билан кубок баҳсида ҳам уларга бу борада ютқазмадик. Охиригача курашдик.
- Сизнингча, Про лигадаги энг кучли жамоа?
- Менимча, Про лигада кучсиз жамоа умуман йўқ. Ҳаммаси кучли. Бирортасини осонликча юта олмаяпмиз. Бир сўз билан айтганда, Про лигада кучли ёки кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳаммада бирдек куч мавжуд.
- “Машъал”нинг қарзорлиги борми?
- Бу борада ҳеч қандай қарздорлик йўқ. Клубимиз сентябрь ойигача бўлган барча маош ва мукофот пулларини берган. Бунинг учун ҳомийларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Умуман олганда, ташкилий масалаларда ҳам ҳаммаси жойида.
Similar news

Comments