Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  0 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  13 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..." News

Отабек Жўрақўзиев: "Осиё Кубогида ғолиб чиқиб, Стефен Карри каби нишонламоқчи эдим. Аммо..."

Суперлига клубларига етарлича қаршилик кўрсатиб келаётган "Олимпик" жамоаси кеча "Пахтакор"дан очко тортиб олди.

Мезбонларнинг ягона голига Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилди. Эътибор бераётган бўлсангиз, голни ўзгача услубда нишонлаётган форвардни кўриб бевосита баскетбол юлдузи Стефан Карри ёдимизга тушади. Хўш, Отабек ҳам унга тақлид қиляптими? Ҳужумчи сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга берган интервьюсида бунга тўхталиб ўтди. 


- Ўйин ҳақида...

- Барча гувоҳи бўлди, ўйин жуда қизиқарли ўтди. "Пахтакор"га анча муаммо туғдира олдик, деб ўйлайман. Пухта тайёргарлик кўрганимиз билинди. Ғалабага тенг дуранг қайд этдик. 

- Бундай рақиблар билан ўйинда иштиёқ ҳамма нарсани ҳал қиляптими?

- Ҳар бир жамоада мураббий катта ролни ўйнайди. Суперлига грандларидан очко олишда давом этмоқдамиз. Шунга яраша иштиёқ ҳам баланд. Керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

- "Пахтакор" билан икки учрашувда ҳам дуранг ўйнадинглар. Нима, деб ўйлайсиз "Олимпик" қайси мураббий бошчилигидаги "Пахтакор"ни юта оларди?

- Ҳозир жамоани кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. Ҳар бир мураббийнинг қарашлари ўзгача. 

- "Жар" стадиони қайта таъмирдан чиқарилди. "Олимпик" мазкур аренада 2та учрашувда майдонга тушди. Янги майдондаги таассуротлар қандай?

- Майдон ҳақиқатдан ҳам зўр ҳолатда. Ҳар бир майдон талабларга жавоб берса, тўп тепиш осонроқ бўларди. Юртимизда яна бир майдон ажойиб ҳолатга келганидан хурсандман. 

- Голни Стефен Карри услубида нишонлаш ғояси қачон пайдо бўлди?

- Унинг ўйинлар ёқади. Қолаверса, ўзим ҳам баскетболга қизиқаман. Аслида Осиё Кубогида ғолиб чиқиб юқоридаги расмдаги каби нишонлаб, ижтимоий тармоқларимга жойламоқчи эдим. Насиб қилмаган экан. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика