Осмонга учган пуллар: 2018 йилнинг омадсиз трансферлари
19 jan 2019 11:26
News
Осмонга учган пуллар: 2018 йилнинг омадсиз трансферлари
Шу боисдан арзон футболчилар ҳам бир неча баробар қимматга сотилмоқда. Эътиборингизга, 2018 йилнинг энг омадсиз трансферларини тақдим қиламиз.
7. Чаглар Сёюнджю ("Фрайбург"дан "Лестер"га), 21 млн евро.
Клод Пюэлнинг энг нозик жойи марказий ҳимоя эканлиги аниқ эди. У шу боисдан "Фрайбург"дан Чаглар Сюнжуни трансфер қилди. Аммо бу билан муаммолар ҳал этилмади. 21 миллион еврога трансфер қилинган футболчи муаммоларни кўпайтирди ва кўплаб мағлубиятларга "ўз ҳиссаси"ни қўшди.
22 ёшли туркиялик футболчи бу мавсумда 5 ўйинда қатнашди ва кейинчалик жамоанинг ёшлар таркибига жўнатиб юборилди.
6. Мариано Диас ("Лион"дан "Реал"га), 21,5 млн евро
Криштиану Роналдунинг "вориси" сифатида "Реал"га ўтган футболчи ҳудди жамоаси каби ўзини кўрсата олмаяпти. Криштианудан кейин 7-рақамда фаолият олиб бориш ҳеч кимга осон эмас.
Доминиканлик футболчи жамоаси таркибида атиги 10 ўйинда қатнашди ва биргина гол киритди.
5. Хавьер Пасторе (ПСЖдан "Рома"га), 25 млн евро
"Палермо" сафида топ-футболчи бўлган Пасторе ўзининг иккинчи ватанига яна қайтди. ПСЖда Томас Тухелга керак бўлмаган футболчи "Рома" таркибига ўтди ва бу ерда ҳам омадсизликдан қоча олмади. Футболчи жамоаси таркибида атиги 10 ўйинда қатнашди ва 2 гол киритди.
Ҳозирда унга "Аталанта" ва "Фиорентина" каби жамоалар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
4. Александр Головин (ЦСКАдан "Монако"га), 30 млн евро.
Унинг омадсизлигини икки фикр билан оқласа бўлади: 1) у янги жамоасига жароҳати билан ўтди 2) ҳозирда "Монако" жуда ёмон ҳолатда. Албатта, трансферлар ҳар доим фойда учун ҳизмат қилиши керак. Аммо бундай паллаларда Головиндан ҳам яхшироқ бўлган футболчи "Монако"га ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Головин жамоаси таркибида тўлиқ бўлмаган 13 ўйинда қатнашди ва 2 голга ассистентлик қилди.
3. Маттиа Кальдара ("Ювентус"дан "Милан"га), 35 млн евро.
Ушбу трансфер илк кунларданоқ катта муҳокамаларга учради. Албатта, "Ювентус" Бонуччини қайтариб олиш учун футболчини "Милан"га берди ва устидан 35 миллион евро ишлаб олди. Аммо у кутилганидек, "Милан"да ўзини кўрсата олмади.
Ҳақиқатдан ҳам у иқтидорлидир. Бироқ "Милан" унинг хизматларидан фойдаланиш фоизини "ноль"га тенглаштирсак бўлади.
2. Малком ("Бордо"дан "Барселона"га), 41 млн евро.
Ёзда катта шов-шувларга айланган трансфер. Аслида "Рома"га ўтиши кутилган, ҳаттоки Италияга учиб кетаётганди. Бироқ "Барселона" уни йўлдан урди ва кўпроқ маош ҳамда трансфер учун "Бордо"га кўпроқ таклиф қилди. Шу орқали Малкомнинг "туваги Испанияга тушди".
"Барселона" шунчаки 41 миллион еврони осмонга совуриб юборди.
1. Фред ("Шахтера"дан "Манчестер Юнайтед"га), 59 млн евро.
Украина ва Англия чемпионатларининг бир-биридан фарқи катта, гарчи иккисида ҳам Премьер-лига деб аталса-да. Моуриньонинг қаттиқ талаби остида трансфер қилинган футболчининг хизмати МЮга тўғри келмаяпти. Манкунианликлар мухлислари, экспертлар Фреднинг трансферини хато деб ҳисоблашмоқда.
Моуриньонинг ўзи трансфер қилган бўлса-да, уни захирага ўтказиб қўйди. Натижада 59 миллион евро катта хатога айланди.
Comments