Latest news

20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  0 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:35"Сурхон" - "Насаф" 0:2 (Матнли трансляция)  25 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  37 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  38 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  6 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар News

Ўсмирларимизнинг ЖЧдаги рақибларидан дараклар

Дилшод Нуралиев ўтган йили шогирдлари билан Эронда ўтган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Бу йил улар қитъамиз шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилишади. Яқинда Австрияда мезбонлар ўсмирлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ўсмирларимиз сентябрда энди Испанияда йиғинда қатнашадилар.

Рақибларимиз ичида Марокаш ва Панама аллақачон жиддий тайёргарликка киришиб бўлди. Хорватия ҳақида хабарлар кўп бўлмаган бир пайтда марокашликлар ўтган ҳафтада навбатдаги йиғинларини якунлашди.

Ўзларидан 4 ёш катта жамоаларга қарши баҳс олиб борган Марокаш ўсмирлари жисмоний имкониятларини анча яхшилаб олишди. Таъкидлаш лозимки, ушбу жамоанинг кўплаб футболчилари “Брюгге”, “Андерлехт”, “Интер”, “Ювентус”, “Барселона”, “Аякс”, “Боруссия”, “Нанси” каби Европанинг машҳур клубларида фаолият олиб боришади. Бельгиянинг икки гранди таркибида бир неча нафардан ўйинчи ҳаракат қилади. Марокаш ўсмирлари сафида келажаги порлоқ деб эътироф этилаётган кўплаб футболчилар борлигини шундан ҳам билиб олиш мумкин.

Панамалик ўсмирлар эса Колумбияда йиғин ўтказиб қайтишди. Улар 5 учрашувда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Шу кунларда Венесуэлада мезбонлар, Гондурас ва Аргентина ўсмирларига қарши учрашувларда иштирок этишади. Шу тариқа бу жамоа мундиалда иштирок этадиган бошқа термаларга қарши ўйинларда маҳоратини ошириб боряпти.
Терма жамоаларимиз учун муҳим палла яқинлашиб келмоқда. Улар бизни ижобий натижалар билан хурсанд этишларига умид қилиб қоламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика