Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  65 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Оскар Табарес Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашди News

Оскар Табарес Ўзбекистонга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашди

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин режалаштирилганидан кейин кичик эътирозлар бўлганди. Албатта, ЖЧга яқин қолганида буни тўғри тушунаман. Бироқ бу учрашув икки томон учун ҳам жуда фойдали бўлди деб айта оламан. Асосийси футболчиларимиз жароҳат олишмади. Айрим вазиятларда рақибларнинг ҳам устунлиги сезилиб турди.

ЖЧ олдидан турнирда қатнашадиган термалар тактикасини ўзгартиради. Футбол мени бу ерга олиб келди. Мен ҳам сизлар томоша қилган учрашувни кўрдим. Йигитлар бугун халқнинг олдида ўйнашди. Бугун баъзи вақтларда яхши ўйнадик, айрим паллаларда рақиб биздан эпчилроқ бўлди. Аммо бугун индивидуал тарафлама рақиблардан устунроқ кўриндик. Ҳозир ўйинни таҳлил қилгим келмаяпти. Кейинчалик ҳар бир гапимни мақола қилиб чиқарасизлар ва керакли маълумот қилиб сақлаб қўясизлар. Бу учрашув бизнинг ЖЧ тайёргарлиги режасига киритилди. Ўйинни кучайтиришнинг энг яхши усули - шундай сифатли ўртоқлик ўйинларини кўпайтириш. Бу борада тажрибам жуда катта. Ушбу учрашувнинг муҳимлик даражаси ўта юқорилигини яхши биласиз. Биз мундиал олдидаги сўнгги баҳсда майдонга тушдик", - деди Табарес.

Rating: +115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика