Latest news

17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  1 16:50Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Жайхун" "Локомотив" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  1 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  23 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  5 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  1 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  2 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  13 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   1 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  8 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  63

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда News

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ОК учун 27 кишилик кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Қайдномадаги барча футболчилар Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепишади. Осиё Кубоги-2019нинг асосий юлдузларига айланган Акрам Афиф ҳамда Алмоез Али ҳам кутилганидек таркибда бор.

Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Мешал Баршам ("Ал Садд"), Саад Ал Шиб ("Ал Садд"), Салаҳ Закария ("Ал Дуҳайл").

Ҳимоячилар: Сауд Ал Хатер ("Ал Вакра"), Алмаҳди Али ("Ал Вакра"), Бассам Ал Рави ("Ал Райян"), Буалем Хухи ("Ал Садд"), Ҳумам Ал Амин ("Ал Гарафа"), Лукас Мендес ("Ал Вакра"), Педро Мигел ("Ал Садд"), Султан Ал Брик ("Ал Дуҳайл"), Ториқ Салмон ("Ал Садд").

Ярим ҳимоячилар: Абдулазиз Ҳатем ("Ал Райян"), Аҳмед Фатҳи ("Ал Араби"), Али Ассад ("Ал Садд"), Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), Жассим Жабер ("Ал Араби"), Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), Мустафа Ториқ ("Ал Садд"), Осама Ал Таири ("Ал Райян"), Аҳмед Ал Жанаҳи ("Ал Гарафа"), Аҳмед Алаа ("Ал Гарафа").

Ҳужумчилар: Акрам Афиф ("Ал Садд"), Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), Муҳаммад Мунтари ("Ал Дуҳайл"), Ҳолид Мунир ("Ал Вакра"), Юссуф Абдулразақ ("Ал Садд").


Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси тез орада эълон қилинади. Жамоалар мусобақадаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар қайдномага ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. БАА мезбонлик қилган 2019 йилги ОКда қатарликлар Феликс Санчес бошчилигида фурор кўтаришган эди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар айнан Қатарда бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика