Latest news

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  8 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  15 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри News

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақиблари, мусобақадан нима кутилаётгани ҳақида мутахассислар фикр билдиришмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўплаб учрашувларда майдонга тушган собиқ футболчи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз муносабатини билдирди. 

"Ўйлайманки, қуръа Ўзбекистон учун яхши тушди. Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқиш учун асосий фаворит. Аммо Сурия терма жамоаси ҳам яхши кучга эга бўлган терма жамоа. Охирги йилларда ўсишга эришаётган жамоа. Ҳиндистон билан ҳам осон бўлмайди. Шуни айтиш керак, ҳозирги даражамиз Сурия ва Ҳиндистондан баланд. 

Катанецда Осиё кубогига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақти бўлди. Олдинда яна фурсат бор. Ўйин услубини, ўзи истаган нарсани футболчиларга сингдира олди. Ўзбекистон бугунги кунга келиб яхши кучга эга жамоага айланди. Осиёда нимадир ютадиган, соврин қўлга киритадиган пайт келди. Чунки неча йилдан бери катталар миқёсида ҳеч нарса ютмаяпмиз. Ёшлар, ўсмирлар терма жамоамиз совринли ўринларни эгаллашяпти. Қатардаги Осиё кубоги биз учун бурилиш нуқтаси бўлиши керак. Катанецга етарлича вақт ва шароит яратиб берилган. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман ва мухлислар қаторида мухлислик қиламан. Осиё кубогида Ўзбекистон юқори даражада ўйин кўрсатиб олдига қўйган мақсадига эриша олади. Чунки халқ терма жамоанинг катта ўйинларини ва ютуқларини соғиниб қолган. 

 Сречко Катанец ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўйиб олди. Шомуродов клубида барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлсада, терма жамоамизда етакчи ва алиштириб бўлмас футболчи. Марказий ҳимоямизда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу боис катта умид боғлаганмиз.

 Осиё кубоги Жаҳон чемпионати йўлида қурбон қилинадиган турнир эмас. Ўзбекистон бор кучини шу мусобақага ташлаши шубҳасиз. Бошқа томондан, Катанецни қандай салоҳиятга эга мураббийлигига баҳо бериб оламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика