Latest news

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

Осиё ўйинларини ўзбек каналлари намойиш этадими? News

Осиё ўйинларини ўзбек каналлари намойиш этадими?

Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси старт олди.

Сайтимиз ўқувчиларидан футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўйинини ва умуман Осиё ўйинларидаги бошқа спорт турлари бўйича баҳслар Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиладими деган савол келиб тушмоқда. 

Бу саволга СПОРТ телеканали ходимидан жавоб олишга ҳаракат қилдик. 

"СПОРТ телеканали Осиё ўйинлари мусобақасини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ариза юборган. Ўзбекистон - Бангладеш ўйини бошланишига оз қолганида бизга жавоб хати келди. Ушбу хатда айни пайтда Ўзбекистондан иккита каналдан бир хил таклиф борлиги ва бу масала ҳозирча очиқ тургани ҳақида ёзилган. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон - Бангладеш учрашувини намойиш эта олмадик, бунга Ўзбекистоннинг ҳеч бир каналида ҳуқуқ йўқ эди. СПОРТ телеканали ҳеч бўлмаса фақат футбол мусобақасини намойиш этиш ҳуқуқини ҳам сотиб олмоқчи бўлди, бироқ бунга ҳам рад жавоби келди. Улар Осиё ўйинларини тўлиқ сотишмоқчи. Иккита вариантдан қайси бири танланса ўша телеканал Осиё ўйинларини намойиш этади. Ҳозирча кутаяпмиз. Ҳуқуқимиз бўлганида ўйинларни халқимизга намойиш этганимиз ўзимизга ҳам яхши эмасмиди?", - дейди СПОРТ телеканали ходими. 


Rating: -80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика