Latest news

13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  31 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  12 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе News

"Осиё ўйинларида ёши катта футболчиларга эхтиёж йўқ" — Тимур Кападзе

Ўзбекистон олимпия термаси устози Тимур Кападзе Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинлари учун ташланган қуръа ҳақида фикрларини билдирди.

- Қуръа ва тақвимга муносабатингиз...

- Қуръа жараёнини кузатиб бордик. Осиё ўйинларида бизга Осиё Кубоги саралашидаги рақиблар тўқнаш келадиган бўлди, фақат Эрон ўрнига Сурия тушди. Осиё ўйинларига қайси ёш тоифасидаги таркиб боришини вақт кўрсатади. Осиё Кубоги саралаш босқичида уларни кўздан кечирамиз. Осиё ўйинларидан аввал Осиё Кубоги саралашига астойдил тайёргарлик кўрамиз.

- Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси тасдиқландими?

- Биринчи навбатда, уйимизда ўтадиган Осиё чемпионати саралашига ҳозирлик кўришни режа қилганмиз. Бу мусобақа Осиё ўйинлари учун тайёрларлик вазифасини ўтайди.

- ОЧЛдаги клубларимиз ўз футболчиларини қўйиб юбормасликлари мумкин. Бу борада қийинчиликка дуч келмайсизми?

- Ҳа, ФИФА кунларига тўғри келмаяпти. Буни клублар билан маслаҳатлашган ҳолда, биргаликда ҳал этамиз. Клубларга ким керак, бизга ким керак, қараб чиқамиз. Муаммо бўлмаса керак. Жамоалар билан ушбу масалага ечим топамиз.

- Осиё ўйинларига 3 нафар ёши катта футболчини қўшишингиз мумкин. Бу имкониятдан фойдаланасизми?

- Ёши катталарни қўшмаймиз. Олдиндан кейнгайтирилган таркибни берганмиз. Бу каби мусобақаларга 4-5 ой олдин рўйхат сўрашади. Унда ёши катталар йўқ, фақат олимпиячилар бор. Катта футболчиларга эҳтиёжимиз йўқ. 

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг Ҳанчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги рақиблари маълум бўлган эди. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика