Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Осиё ўйинлари қолдирилди. Демак, бу йил Лига кубогидан воз кечиш керак News

Осиё ўйинлари қолдирилди. Демак, бу йил Лига кубогидан воз кечиш керак

16 апрель куни ЎзПФЛ сайтида "Лига кубоги мусобақасини қайта тиклашга қарор қилинди" номли хабар чоп этилди.

Тақвим лойиҳасига кўра, Лига кубогининг биринчи босқичи 23-30 июль кунлари, иккинчи босқичи эса 2-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо 6 май куни Осиё Олимпия кенгаши ижроия қўмитасининг Тошкентдаги йиғилишида сентябрь ойида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтиши керак бўлган Осиё ўйинлари кейинги йилга қолдирилгани эълон қилинди.

"Сентябрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари қолдирилди. Умуман олганда бизнинг бунга ишончимиз комил эди. Энди тақвим масаласида яна бироз бош қотириш керак бўлади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Агар Лига кубоги мусобақасидан воз кечиладиган бўлса, бу муддатга Суперлиганинг камида учта турини сиғдирса бўлади. Шундай бўлган тақдирда Суперлигамиз ноябрь ойи охирида эмас ярмида тугайди.

Лига кубоги мусобақасидан фақат бу йил воз кечиш керак деб ҳисоблайман, кейинги йилларда эса пухта режа билан, қўшни давлат клубларининг режаларини олдиндан билган ҳолда, аниқ тақвим билан ўтказилиши тарафдориман. Фақат мусобақа ҳақида йил бошида эълон бериш керак. Шунда клубларимиз бошланаётган йил учун сметада Лига кубоги харажатларини ҳам киритиб қўйишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика