Latest news

16:54Блаттер ва Платини фирибгар эмас  0 16:24Суперлига. 3-турда ишлайдиган ҳакам ва расмийлар  1 16:03"Байрам тугагач, меҳмонлар кетади, сен эса ёлғиз қоласан"  2 15:39ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея - Иордания: Асосий таркиблар маълум  2 15:10Ўзбекистон U-23 ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди  12 14:59Гильерме Гедеш: "Наманган менга жуда ёқди. Жуда тинч ва яшаш учун қулай шаҳар экан"  4 14:27Рафинья "Барселона"даги энг яқин дўсти кимлигини айтди  4 14:01Виржил ван Дейк учун омадсиз икки ҳафта  0 13:40Эрон ОАВ: "Остон Ўрунов бугунги ўйинда майдонга тушмайди"  69 13:18Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва СҚБда мағлубият   0 13:00Робиньонинг қамоқхонадаги кунлари қандай ўтмоқда?  7 12:22"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда  12 12:01Рюдигерни "Реал"га ўтишга ким кўндирган эди?  0 11:36Педри: "Одамлар мен кўп ўйнаётганимдан хавотирда, аммо бу мен учун фойдали"  2 10:56МЮ ёзда камида 10 нафар футболчидан қутилмоқчи  2

Осиё кубоги-2019 ғолиби: "Ўзбекистон таркиби кучайиб бормоқда. Мисол, яқиндагина "Сити"га ўтган ёш йигитча" News

Осиё кубоги-2019 ғолиби: "Ўзбекистон таркиби кучайиб бормоқда. Мисол, яқиндагина "Сити"га ўтган ёш йигитча"

Қатар терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклган ва ҳозирги кунда "Ал Садд" жамоасини бошқараётган испаниялик мутахассис Феликс Санчес Бас сайтимизга кичик интервью берди.

Феликс Санчес Бас "Ал Садд" билан бирга Элит ОЧЛ 8-тур доирасидаги "Пахтакор"га қарши учрашувда иштирок этиш учун, Тошкентга етиб келганидан хабарингиз бор. Куни кеча икки жамоа мураббийлари иштирокидаги ўйиндан олдинги расмий матбуот анжуманлари ташкил этилди. "Ал Садд" жамоаси бош мураббийи ва футболчисининг иштирокидаги матбуот анжуманида якунланганидан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров испаниялик мутахассисга савол билан юзланди. 


- Жаноб Феликс, сиз Қатар терма жамоасини 2017-2022 йиллар давомида бошқаргансиз ва мамлакат футболининг ривожига катта ҳисса қўшган шахс ҳисобланасиз. Ҳозирги кунда давом этаётган ЖЧ-2026 саралаш босқичида бор-йўғи 4та баҳс қолди. Саралаш босқичидаги Қатар терма жамоасининг иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Қатар терма жамоасининг мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир Қатар бироз қийин ҳолатда. Сўнгги вақтда қайд этилган натижалардан сўнг Қатарнинг тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўл олиши масаласи қийинлашди. Менинг фикримча, терма жамоамиз анча кучли таркибга эга, бироқ гуруҳдаги рақибларимиз ҳам жиддий жамоалар. Олдинда тўртта баҳс бор ва биз ушбу ўйинларда имкон қадар кўпроқ очколар тўплашимиз керак. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, ҳозирги ҳолатда тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишимиз мушкул. Плей-офф босқичи орқали мақсадга эришиш анча осонроқ деб туюлмоқда.

Ҳозирги Қатар анча кучли ва ажойиб футболчиларга эга. Сўнгги Осиё Кубоги бунга исбот бўла олади, аммо ҳар доим ҳам ЖЧга чиқавериш осон эмас.

- Июнь ойида Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари яна бир бор тўқнаш келишади. Ўзбекистон охирги икки ўйинда Қатарга мағлуб бўлди. Саралаш босқичининг сўнгги баҳсидан нималар кутяпсиз?

- Ушбу баҳс икки терма жамоа учун сўнгги имконият бўлади ва бу баҳс қандай катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапиришим шарт эмас. Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият бўлади, ахир. Қатарда таркиб кучли, Ўзбекистонда ҳам. Сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоаси кучайиб бормоқда ва мамлакатингиз қандай футболчиларга эга эканлиги намоён бўлиб келмоқда, айниқса иқтидорли ёшлар. Масалан, яқиндагина "Манчестер Сити" сафига бориб қўшилган ҳимоячингиз. Умумий хулосам, икки жамоа ҳам қийин баҳс бўлса керак. 



Rating: +7   

Comments

+4   
17 feb 14:59:59
Шахрух Палванов Палванов
Охирги уйинни омад билан ютди катар
+3   
17 feb 15:34:42
Mahmud Ttww
Ўзбекистон Қатардан кучли, охирги ўйинларда улар тарафда ҳакам ва омад бўлди.
+1   
17 feb 15:13:43
Lochinlar UZ
Катар - барибир хатар!
   
17 feb 17:28:30
Жахонгир-9
Пахтакор бугун Ал СААД ни ютса эди.Зур булар эди.
   
17 feb 16:37:23
mirzabekkkkkkkkkkkkkkm
4 tadan 2 ta o'yinda yutsak tamom biz Jch damiz Xa Qirg"izni yutdik desak 3 ta o'yin qoladi ekan
   
17 feb 16:20:31
ASQAR78
Охирги ўйингача Ўзбекистон жч га чиқиб бўлган бўлади овсар. Фақатгина қатарга қийин бўлади Ўзбекистонни ютиш.
   
17 feb 16:03:53
Xojakbar Xaitov
Харакат килса ютса булади уларда интрига йук
   
17 feb 15:50:25
fotboll.uz
Ўзбекистон кучлироқ омад
-3   
17 feb 15:35:09
Samar O'ralov
Reply to comment by Шахрух Палванов Палванов
Охирги уйинни омад билан ютди катар
Omad bilan emas,puli bilan yutdi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика