Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  25 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Осиё Кубоги-2019. Бернд Штанге: "Ё ўрдакларни боқишим ё футболга қайтишим керак эди" News

Осиё Кубоги-2019. Бернд Штанге: "Ё ўрдакларни боқишим ё футболга қайтишим керак эди"

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге интервью берди.

Бир йил олдин германиялик 70 ёшли мутахассис маза қилиб дам олаётганди. Бироқ унга футболсиз ҳаёт зерикарли кўринди. Натижада шу йилнинг ёзида яна катта футболга қайтиб, Сурия терма жамоасини қабул қилиб олди. Бернд Штанге интервью берар экан, нима сабабдан футболга қайтгани ҳамда Сурия терма жамоаси билан режалари ҳақида гапириб берди.

"Бир қарорга келиш мен учун қийин бўлди. Ҳам ўзим, ҳам оилам учун келажакда нима қилишим лозимлигини билиб олишим керак эди. Олдимда иккита йўл турарди: биринчиси, уйимиз олдидан оқиб ўтадиган дарёда сузиб юрадиган ўрдакларни боқиш, иккинчиси футболга қайтиб севимли касбим билан шуғулланиш. Мен боғимиздаги гулларни кесиб ёки бўлмаса набираларимни ўйнатиб юришим ҳам мумкин эди, бироқ футбол севгиси устунлик қилиб охири катта футболга қайтдим. Мен Сурия терма жамоасидан тушган таклиф ҳақида кўп ўйладим ва якунда бир қарорга келдим".

"1998-2001 йиллар оралиғида Австралияда ишлаганман. Австралияда футбол учун ҳамма нарса бор: стадион, машғулот майдонлари, база, транспорт. У ерда футбол профессионал даражага кўтарилган. Сурияда айтарли ҳеч нима йўқ, лекин бу ерда ғалабага чанқоқ футболчилар бор. Улар ютиш учун борларини беришга тайёр".

"Ўтган йил Суриянинг Австралияга қарши иккита ўйини ҳам кўрдим. Менга Сурия бирмунча кучлидек кўринганди, лекин омад Австралия томонида бўлди. Ушбу ўйинларни кўргач суриялик футболчилар билан ишлаш фикри туғилди. Ахир улар жуда меҳнаткаш. Биз навбатдаги Осиё Кубогида яна Австралия билан ўйнаймиз. Лекин эътиборни фақат шу баҳсга қаратмаймиз. Чунки Иордания билан Фаластин ҳам жиддий рақиб".

"Эндиликда Сурияда ҳам футболга нисбатан муносабат ўзгаряпти. Омар Ал Сома, Омар Хрбин каби футболчилар аксар ёшлар учун ўрнак ҳисобланади. Миллий чемпионат баҳслари йўлга қўйилди. Латакиа, Алеппо, Хомс - хуллас қаерга борманг, стадион тўла мухлисларни кўрасиз. Футбол Сурияда тирик. Мана кўрасиз, биз Осиё Кубогида ҳам ўзимизни кўрсата оламиз. Сафимизда ёшлар билан бир қаторда етакчилар ҳам бор".

"Футболчиларимиз майдон ҳолати яхшимаслиги, овқатланиш кучли эмаслиги ҳақида ўйлаётганлари йўқ. Улар фақат бир нарсани хоҳлашяпти: Осиёда ўзларини кўрсатишни. Шогирдларим ёш бола эмас, улар ҳақиқий эркак. Мен бу жамоа билан Осиё Кубогида ғолиб чиқишни истайман", - дейди германиялик мураббий.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика