Latest news

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  2 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  5 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  5 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  19 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  1

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО News

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО

Келаси йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Саудия Арабистони кеча ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган назорат беллашувида Саудия Арабистони Молдова термасига йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг биринчи таймида Хуан Рамон Лопес Каро шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, танаффусдан сўнг улар яна битта тўп ўтказиб юборишди. Энди саудияликлар навбатдаги ўртоқлик ўйинини Грузия термасига қарши ўтказишади.

Кечаги ўйинда Саудия Арабистони термаси дарвозасини Волид Абдуллоҳ қўриқлади. Майдондаги ўйинчилар эса қуйидаги тактик схема бўйича ҳаракат қилишди.

Чап қанот ҳимоячиси: Мансур Ал Ҳарби
Марказий ҳимоячилар: Осама Хавсави, Абдулло Ал Зоари
Ўнг қанот ҳимоячиси: Ҳасан Муат Фаллатаҳ

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Ёсир Ал Шаҳрани
Марказий ярим ҳимоячилар: Сауд Харири, Тайсир Ал Жассим, Мустафа Ал Бассас
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Фаҳд Ал Муваллад

Ҳужумчи: Носир Ал Шамрони

Бу ўйинда Саудия термаси бош мураббийи олтита ўзгаришни амалга оширди. Иккинчи таймда Волид Рашид, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулмалик Ал Хайбри, Яҳё Ал Шеҳри, Омар Хавсави, Мотаз Хавсави каби футболчилар захирадан майдонга тушишди. Муҳаммад Ал Биши, Иброҳим Галеб, Аҳмад Ал Кассар, Фаҳад Ал Тунайян, Фаваз Ал Қарни, Али Ал Зубайди, Муҳаммад Қосим Ал Нахли сингари футболчилар эса ўйинда иштирок этишмади.

Эслатиб ўтамиз, Саудиянинг Испаниядаги йиғини 1 июнга қадар давом этади.



Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика