Latest news

12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  2 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  36 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2

Осиё Кубоги-2015. Энг яхши бешта дарвозабон News

Осиё Кубоги-2015. Энг яхши бешта дарвозабон

Навбатдаги Осиё Кубоги бошланишига ҳам тобора оз вақт қолмоқда.
Мусбоақа расмий сайти Осиё чемпионатида ўйнайдиган энг яхши беш нафар дарвозабон номини келтириб ўтди. Энди бу дарвозабонлардан кимлар ўзини кўрсатишини мусобақа давомида билиб оламиз.

Мэттью Райан (Австралия)
Марк Шварцер 2013 йил терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг австралиялик кўплаб дарвозабонларга терма жамоа эшиги очилди. Бунгача Шварцер камида беш йилдан бери алмаштириб бўлмас дарвозабон бўлиб келаётганди. Кейин эса Мэттью Райан ярқ этиб порлаб чиқди. "Сентрал Коаст" сафида уч мавсум ўйнаб кўпчиликка танилган ёш Райан бу орада мамлакат чемпиони бўлишдан ташқари икки бор "Энг яхши ёш ўйинчи" деб топилди. Кейинчалик Райан ўз фаолиятини давом эттириш мақсадида Бельгиянинг "Брюгге" клубига йўл олди. Ва ўзининг Европадаги биринчи мавсумидаёқ "Энг яхши дарвозабон" деб топилди. Мэтт Райан Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам жамоаси дарвозасини қўриқлади. Энди у Осиё чемпионатида ҳам ўзини кўрсатмоқчи.

Волид Абдулла (С.Арабистони)
Волид Абдулла Саудия Арабистони миллий терма жамоаси сафида катта ўрин тутади. У 2007 йилдан бери терма либосида ўйнаб келмоқда. "Ал Шабаб" посбони шу йилнинг кузида ўтказилган "Кўрфаз кубоги"да ҳам терма жамоа дарвозасини қўриқлади. 28 ёшли посбон учун Австралияда бўладиган қитъа биринчилиги иккинчи Осиё чемпионати ҳисобланади.

Али Ал Ҳабси (Уммон)
Уммон футболи юлдузларидан бири Али Ал Ҳабси кетма-кет учинчи бор Осиё Кубогида қатнашишга тайёр. У ўз терма жамоасининг энг ишончли дарвозабони ва сардори ҳисобланади. Терма жамоа сафида 92та ўйинда майдонга тушган Ал Ҳабси тез орада 100-учрашувини ўтказиши мумкин.

Эйжи Кавашима (Япония)
Япония ҳеч қачон дарвозабонлар тайёрлаб берадиган футбол мамлакати бўлмаган, лекин Эйжи Кавашиманинг етишиб чиққани бундан мустасно. "Самурайлар" таркибида 50дан зиёд ўйин ўтказган Кавашима ҳеч шубҳасиз Япония термасининг асосий посбони ҳисобланади. 2011 йилги мусобақанинг ярим финалида у кореяликларнинг пенальтидан тепган иккита тўпини қайтарганди. Эйжи Кавашима Япониянинг учта клубида тўп тепган. ЖЧ-2010дан сўнг Бельгияга йўл олиб, аввалига "Льерс", кейин "Стандарт" билан шартнома имзолади. У ҳозир ҳам шу клубда фаолиятини давом эттирмоқда.

Алиризо Хагиги (Эрон)
26 ёшли Алиризо Хагиги ҳам мухлисларга жуда тез танилди. У жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олди, хусусан Аргентина билан кечган баҳсда 90 дақиқа давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди. Бироқ қўшиб берилган дақиқаларда Мессининг қандай гол ургани ёдингизда бўлса керак. Хагиги 18 ёшидаёқ "Пирузи"нинг асосий таркибидан жой олди. Кейинчалик Россиянинг "Рубин" клубига йўл олган эронлик дарвозабон ўзини унчалик намойиш эта олмади ва "Пирузи"га қайтди. Хагиги шу йил ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг яна тилга туша бошлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика