Latest news

14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  13 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   23 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7

Осиё Кубоги-2015: Австралия терма жамоаси News

Осиё Кубоги-2015: Австралия терма жамоаси

Бугундан бошлаб сайтимиз орқали Осиё Кубоги иштирокчиларини таништириб борамиз.
Дастлаб мусобақа мезбони саналган Австралия терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Мусобақа мезбони бўлгани сабабли “соккеруз”ларнинг қитъа чемпионатида зафар қучиш имконияти юқори баҳоланмоқда. Жамоа Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатида Голландияга қарши учрашувда юқори савияда ўйин кўрсатиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Терма жамоани 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Анге Постекоглу ҳозирча жамоани шакллантириш жараёнини давом эттирмоқда. Терма жамоада ёшариш юзага келгани сабабли у ўртоқлик учрашувларида турли янги номзодларни синовдан ўтказиб кўрди. Европага бир неча йил янги футболчилар йўл олмагани сабабли муаммо юзага келгандек эди, лекин австралияликлар яна Европа майдонларида ўзларини кўрсатишни бошлашди.

Тайёргарлик жараёни Австралияда кўп бўлмайди. Чунки жамоа декабрнинг охирида йиғилиб, ўртоқлик ўйинларисиз Осиё Кубогига тайёргарлик кўради.

Лақаби: "соккеруз"
Бош мураббийи: Анге Постекоглу
Сардори: Майл Единак
Энг кўп ўйнаган футболчи: Марк Шварцер (109)
Тўпурари: Тим Кейхилл (36)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 100
Биринчи расмий ўйини: Янги Зеландия - 3:1 (Дандин, Янги Зеландия, 1992 йил 17 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Америка Самоаси - 31:0 (Коффс Харбёр, Австралия, 2001 йил 11 апрель)
Энг йирик мағлубияти: ЖАР - 0:8 (Аделаида, Австралия, 1955 йил 17 сентябрь)

Жаҳон чемпионатида 4 марта иштирок этган. Осиё Кубогида 2 бор қатнашиб, 2011 йил финалда Японияга ютқазган. Океания чемпионатининг 4 карра ғолиби.

Терма жамоа сафида қитъа чемпионатида қатнашадиган футболчиларнинг 16 нафари хориж чемпионатларида тўп тепишади. Уч нафар асосий юлдуз сифатида Майл Единак, Тим Кейхилл ва Робби Крузни кўрсатиш мумкин. Единак 2014 йил Осиёдан ташқарида фаолият юритадиган энг яхши футболчи деб топилди. Англия премьер-лигасида “Кристал Пэлас” таркибида ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Кейхилл эса 35 ёшда ҳам рақиб учун хавфли ҳужумчи сифатида қоляпти. Круз эса Германия бундеслигасида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтириши билан танилган. Шунингдек, Марк Брешианони ҳам ёддан чиқариш керак эмас.


Терма жамоа таркиби

Дарвозабонлар

Ўйин
Гол Клуби

Мэтъю Райан

13

0

“Брюгге”, Бельгия

Евген Галекович

8

0

“Аделаида Юнайтед”

Митчелл Лангерак

5

0

“Боруссия Д”, Германия

Ҳимоячилар

Мэтъю Спиранович

21

0

“Вестерн Сидней”

Жейсон Дэвидсон

13

0

“Вест Бромвич”, Англия

Иван Франжич

12

0

“Торпедо”, Россия

Алекс Уилкинсон

11

0

“Чонбук Моторс”, Корея

Азиз Бехич

7

2

“Бурсаспор”, Туркия

Трент Сейнсбри

4

0

“Зволле”, Голландия

Крис Херд

3

0

“Астон Вилла”, Англия

Ярим ҳимоячилар

Марк Брешиано

81

13

“Ал Гарафа”, Қатар

Майл Единак

52

6

“Кристал Пэлас”, Англия

Мэтт Маккай

50

1

“Брисбан Роар”

Марк Миллиган

33

2

“Мельбурн Виктори”

Жеймс Троизи

16

1

“Зюльт Варегем”, Бельгия

Томми Оар

21

1

“Утрехт”, Голландия

Массимо Луонго

5

0

“Суиндон Таун”, Англия

Терри Антонис

3

0

“Сидней”

Ҳужумчилар

Тим Кейхилл

76

36

“Нью Йорк Ред Буллс”, АҚШ

Робби Круз

32

3

“Байер”, Германия

Мэтъю Лэки

16

1

“Инголштадт”, Германия

Нэйтон Бернс

7

0

“Веллингтон Фоникс”

Томи Журич

5

1

“Вестерн Сидней”

 
Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика