Latest news

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  1 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  22 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз News

Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда Тошкентда Кувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Кувайт биз учун қадрдон рақиблардан бири ҳисобланади. Бу юрт терма жамоаси билан яқин тарихда турли расмий мусобақаларда тўқнаш келганмиз. Дейлик барчанинг хотирасида ёрқин таассурот қолдирган 2011 йил Қатардаги Осиё Кубогида Кувайт билан гуруҳ босқичининг иккинчи турида учрашган эдик. Илк турда мезбон Қатарни енгган вакилларимизни кучсиз бўлмаган, ўз услубига ва фалсафасига эга Кувайт кутарди. Ушбу баҳсда Вадим Абрамов таркибда иккита ўзгаришга қўл урди. Қатар билан беллашувда асосий таркибга киритилган Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов ўрнига Станислав Андреев ва Санжар Турсунов майдонга тушди. Баҳснинг илк дақиқаларидан кувайтликлар тўп назоратини қўлга олишга, қанотлардан тезкор ҳужумлар ташкил қилишга интилишлари бекор кетди. Футболчиларимиздаги саросима ва босим аксарият ҳолларда тўп узатишлардаги хатони юзага келтирди.

Ғалаба терма жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қиларди. Бўлим якунланишига оз фурсат қолганида рақиб жарима майдончасига яқин жойда Александр Гейнрих қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Бош ҳакам белигалган нуқтага Сервер Жепаров яқинлашади. Унинг зарбаси эса Максим Шацкихга тегиб дарвоза тўридан жой олади. Эътибор берсангиз бу ерда Жепаров ажойиб ҳийла ишлатганини сезасиз. Яъни жонли деворда турган Гейнрих ва Шацкихга икки бармоғи билан қайчи услубида белги беради. Уни сезган икки футболчи зарба амалга оширилган заҳоти очилади ва тўп Шацкихга тегиб голга айланади. Шу тариқа жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим кутилганидек Кувайтнинг ҳавфли ҳужумлари билан бошланди. Кескин тус олаётган вазиятларни голга айланишига дарвозабонимиз йўл қўймади. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳимоячимиз Анзур Исмоилов кувайтликлар футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳолатга яқин турган бош ҳакам Наваф Шукурулла Нестеров дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Бадир Ал Мутва беҳато амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Вадим Абрамов бурилиш ясаш мақсадида заҳирадан Жасур Ҳасанов Максим Шацких билан алмаштирди. Ҳасанов қанотга, Гейнрих эса марказий ҳужумга ўтди. Натижада ҳужумлар янада шиддатли тус ола бошлади. Бироқ, голдан дарак бўлгани йўқ. Вақт поёнига етиб бораётган сари жамоалар очиқ футбол кўрсатишга киришишди. Ғалаба Кувайтга гуруҳдан чиқиш умид учқунларини пайдо қиларди. 65-дақиқада Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга югуради ва марказда очилиб бораётган Сервер Жепаровга тўпни оширади. Жамоа сардори кучли зарб билан ғалаба голини уради. Олти очко билан гуруҳда пешқадамга айланган терма жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.


Ўзбекистон – Кувайт 2:1
12.01.2011. Доха, “Ал Ғарафа” стадиони. 3481 томошабин
Бош ҳакам: 
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Голлар: Бадир Ал Мутва 49 - Максим Шацких 40, Сервер Жепаров 65.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов (Вагиз Галиулин, 90), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 74), Максим Шацких (Жасур Ҳасанов, 54).



Видео. Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)        

Rating:    

Comments

+1   
08 oct 10:58:26
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Гурух боскичи хал бумаганди бу уйиндан кейин хам. Чунки Катардахам Хитойдахам 3тадан очко эди. Узоро уйнга эмас, туплар нисбатига караларди очколар тенг булса. Агар 3турда Хитойга ютказсак, Катар уз уйинини ютса(ютдихам) биз копкетишимиз мумкин эди
+1   
08 oct 10:44:30
Sardorbek..
Uzb tarixidagi eng kuchli tarkib shu bo'sa kere menimcha o'sha davrda bo'lmaydimi 48 talik format
   
08 oct 12:30:46
Baxtiyor Muydinov
Расмда Катарга урилган голми
   
08 oct 10:41:11
IBOH SARIASIYA
Кечагидек эсимда.Ҳакам Қувайтга роса ён босганди.Пеналти ҳам чизиқ ташқарисида бўлганди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика