Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди News

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди

Мусобақа Жанубий Корея учун омадсиз ўтди.

1984 йилги қитъа чемпионати Сингапурда ташкил этилган. Бу мусобақада ҳам ўтган сафаргидек 10та жамоа иштирок этди ва 5тадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боришди.

Саралашда 21 жамоа иштирок этди. Япония, Баҳрайн, Ливан, Ироқ каби мамлакат термалари эса турнирда қатнашишни исташмади.

Ҳисоб бўйича саккизинчи Осиё кубогида Сингапур, Қувайт, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия ва БАА терма жамоалари қатнашишди. 1–16 декабрь кунлари ташкил этилган мусобақанинг барча ўйинлари Калланг шаҳаридаги “Миллий” стадионида бўлиб ўтди.

"A" гуруҳида Саудия Арабистони ва амалдаги чемпион Кувайт ярим финалга чиқишган. Ўтган мусобақа финалчиси Жанубий Корея гуруҳда ҳеч бир ўйинда юта олмай кўпчиликни ажаблантириб қўйди. Шу жумладан, Саудияга қарши учрашувдан кейин ғазабланган кореялик мухлислар трибуналардан жамоа футболчиларига қарата турли буюмларни улоқтиришган.

Форс кўрфази кубогидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг Саудия Арабистони терма жамоасининг бразилиялик бош мураббийи Марио Загалло истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига "Ал Иттифоқ" устози Халил ал Заяни чақирилди.

Атиги 37 ёшда бўлишига қарамай, маҳаллий мутахассис раҳбарият ишончини қозониб, нафақат минтақа турнирида жамоани оёққа турғазди, балки Саудияни Лос Анжелес Олимпиадасига олиб чиқди.

Осиё кубоги гуруҳ босқичида Жанубий Корея ва Қатар билан муроса кўчасини танлаган саудияликлар Сурия ва Кувайтни кичик ҳисобда мағлуб этди.

"B" гуруҳида эса Хитой ҳамда Эрон дастлабки икки ўринни эгаллаб ярим финалга йўл олишди. Мезбон Сингапур фақат битта баҳсда ғалаба қозонди холос.

“А” гуруҳи

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Саудия Арабистони

4

2

2

0

4-2

6

2

Қувайт

4

2

1

1

4-2

5

3

Қатар

4

1

2

1

3-3

4

4

Сурия

4

1

1

2

3-5

3

5

Жанубий Корея

4

0

2

2

1-3

2


“B” гуруҳи

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Хитой

4

3

0

1

10-2

6

2

Эрон

4

2

2

0

6-1

6

3

БАА

4

2

0

2

3-8

4

4

Сингапур

4

1

1

2

3-4

3

5

Ҳиндистон

4

0

1

3

0-7

1

 * - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган. 

Ярим финалда Саудия Арабистони Эрон билан тўқнаш келди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад "яшил лочинлар"га кулиб боқди ва ушбу терма жамоа ўз тарихида илк бор Осиё кубоги финалига чиқди.

Иккинчи ярим финалда Хитой ва амалдаги чемпион Кувайт ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Бу учрашувнинг ҳам асосий вақтида дуранг қайд этилди - 0:0. Қўшимча таймларда хитойлик Ли Хуаюн гол уриб, Хитойни илк бор Осиё кубоги финалига олиб чиқди.

Беллашувдан аввал кам гол ураётгани учун танқид қилинаётган Саудия термаси аъзоларидан бири Мажид Абдулла финалда гол уриш учун ҳаракат қилишини айтди: "Осиё кубоги мени бироз умидсизликка туширди, чунки ўзим истагандек кўп гол ура олмадим. Майдоннинг ҳамиша лой ҳолатда бўлиши бу ишни бироз қийинлаштирмоқда, аммо финалда бу ҳолатни ўзгартиришга уриниб кўраман". Футболчи сўзининг устидан чиқди ва ҳал қилувчи баҳсда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Финалда араблар 26000 томошабин қаршисида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, илк бор қитъада чемпион бўлишди. Эътиборлиси, Саудия Арабистони айнан мана шу Осиё кубогида дебют қилган ва якунда чемпион бўлганди. Шунингдек, жамоа финалга қадар биринчи бўлимда рақиблари дарвозасига йўл топа олмаганди.

Ярим финал
Саудия Арабистони – Эрон 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)
Голлар:
Шаҳин Баяни 88 автогол – Шохрух Баяни 43

Хитой – Қувайт 1:0
Голлар:
Ли Хуаюн 108

3-ўрин учун ўйин
Эрон – Қувайт 1:1 (пенальтилар серияси 3:5)
Голлар:
Муҳаммадхани 80 – Ал Ҳаддад 26

ФИНАЛ
Саудия Арабистони – Хитой 2:0
16 декабрь 1984. Сингапур. “Миллий” стадион. 26 000 томошабин
Ҳакам:
Шизиуо Такада (Япония)
Голлар: Ал Нафисаҳ 10, Абдуллоҳ 56


Хитой бош мураббийи Чжен Сью Лин рақибни кучли эканлигини таъкидлаб ўтган: "Саудия Арабистони кучли жамоа ҳисобланарди, бунга шубҳа йўқ эди. Ҳимоя чизиғимиз вайрон этилди, йўқ жойдан иккита тўп ўтказиб юбордик. Бутун ўйин давомида рақибга етарлича қаршилик кўрсатишга тайёр эмасдик".

Саудия Арабистони бош мураббийи Халил ал Заяни эса бу мамлакат футболи учун буюк даврнинг бошланиши эканлигини айтиб ўтди: "Бу бизнинг дастлабки чемпионлигимиз эди, қитъа миқёсида ажойиб муваффақиятга эришганимиздан барча хурсанд бўлди. Футболда психологик омил жуда ҳам муҳим саналади, бу тактика билан уйғунлик ҳосил қилса, жамоага қўл келади. Сингапурдаги чемпионлик барча юртдошларимиз учун алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланарди. Мазкур чемпионлик биз учун буюк даврнинг бошланиши эди".


Тўпурарлар: Жиа Ксиукуан (Хитой), Шохрух Баяни (Эрон), Носир Муҳаммадхани - 3тадан гол
Энг яхши футболчи: Жиа Ксиукуан (Хитой)
Энг яхши дарвозабон: Абдуллоҳ Ал Деайя (Саудия Арабистони)
“Фэйр плей” соврини: Хитой

Қизиқарли маълумотлар

Мезбон давлат Сингапур "B" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга чиқа олмади. Сингапур ўша турнирдан бери турнирнинг финал босқичида иштирок этгани йўқ.

Саудия Арабистони 3 ғалаба ва 3 дуранг билан турнирда ғолиб чиқди. Абдуллоҳ Ал Деайя эса мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Абдуллоҳ 1990 йилга қадар терма жамоа дарвозасини қўриқлаган бўлса, кейинги 13 йил давомида терма жамоа дарвозасида унинг укаси Муҳаммад Ал Деайя турган.

Барча жамоалар камида биттадан очко тўплади, фақатгина Ҳиндистон мусобақани очкосиз тарк этди.

Жиа Ксиукуан турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди, бироқ аввалги мусобақадан фарқли ўлароқ, рамзий терма жамоа тузилмади.

Турнир давомида тўртта автогол урилди.


Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика