Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади News

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Ушбу Осиё кубоги гуруҳ форматида ўтказилган ва финал ўйини бўлмаган охирги мусобақа бўлди.

Дастлабки учта чемпионатда 4 тадан жамоа иштирок этган бўлса, Эрондаги мусобақада 5 та терма жамоа қатнашди. 

Мезбонлардан ташқари қитъа чемпионатида Бурма (ҳозирги Мьянма), Исроил, Тайвань (Хитой ОФКга ҳали аъзо бўлмагани сабабли унинг номидан Тайвань қатнашарди) ва Гонконг терма жамоалари Осиё Кубоги учун курашишди. Саралаш босқичи олдингилари каби барча учун тенг бўлмаган. Масалан, Хитой Осиё кубогига чиқиш учун Япония, Жанубий Корея каби жамоаларни ортда қолдирган бўлса, Исроил терма жамоаси Кувайт, Афғонистон, Ироқ каби жамоалар уларга қарши ўйнашдан бош тортгани сабабли тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққан. Шунингдек, мазкур турнирда учрашувлар илк маротаба 80 эмас, 90 дақиқадан давом этадиган бўлди.

Саралаш босқичи

Ғарбий зона

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Бурма (Мьянма)

3

3

0

0

5-0

6

2

Камбоджа

3

2

0

1

4-2

4

3

Покистон

3

0

1

2

1-4

1

4

Ҳиндистон

3

0

1

2

2-6

1


Марказий зона

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Гонгконг

4

4

0

0

9-1

8

2

Таиланд

4

2

0

2

5-4

4

3

Жанубий Вьетнам

4

2

0

2

4-4

4

4

Малайзия

4

1

1

2

4-5

3

5

Сингапур

4

0

1

3

2-10

1


Шарқий зона

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Тайвань

4

3

1

0

15-4

7

2

Япония

4

3

1

0

8-4

7

3

Жанубий Корея

4

1

1

2

9-4

3

4

Индонезия

4

1

1

2

10-6

3

5

Филиппин

4

0

0

4

0-24

0

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган. 

Эрон мусобақадан илгари бир қанча муаммоларга дуч келди. Улардан бири мамлакат футбол федерацияси раҳбари Ҳусайн Сароди ва терма жамоа бош мураббийи Ҳусайн Фахри ўртасида юзага келган келишмовчилик эди. Гап шундаки, турнир аввалида Сароди жамоа таркибида "Тож" (ҳозирги "Истиқлол") футболчиларини кўришни хоҳламаган. Шу боис якуний таркибдан кўплаб етакчи ўйинчилар тушиб қолдирилди. Сўнгра мураббий ҳам алмашади ва Маҳмуд Байати бош мураббий этиб тайинланди. Қолаверса, терма жамоа аъзолари истиқомат қилиши учун меҳмонхона ажратилмаганлиги сабабли улар Фараҳободдаги мактабга жойлаштирилди. 

10–19 май кунлари бўлиб ўтган мусобақа ўйинлари Теҳрон шаҳридаги "Амжадиеҳ" стадионида бўлиб ўтган.

Эрон учун мусобақа осон бошланмади. Гонгконгга қарши илк учрашувда мезбонлар 70 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Шу билан бирга, таркибга киритлган аксарият ўйинчилар ҳам негадир майдонга кўриниш бермади. Биринчи бўлимда Шарфи пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шунга қарамай, форслар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалади. Кейинчалик жамоа ўйинида барқарорлик кўзга ташлана бошлади ва бирин-кетин рақибларини таслим этишиб, қитъа чемпиони бўлди.

Қизиқ томони, бундан олдинги иккита чемпионатда ҳам мезбон давлат якунда чемпион бўлганди. Ушбу Осиё кубоги гуруҳ форматида ўтказилган ва финал ўйини бўлмаган охирги мусобақа бўлди. Ундан кейинги барча қитъа чемпионатларида финал ўйинлари ўтказилган.

Ҳумоюн Беҳзоди (Эрон), Моше Романо (Исроил), Гиора Спиегел (Исроил) 4 тадан тўп киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлар сафидан жой олди.

Осиё Кубоги-1968 барча ўйинлар
10 май
Эрон – Гонконг 2:0
Голлар:
Беҳзоди 70, Жаббори 88
11 май
Тайвань– Бурма 1:1
Голлар
: Лим Лу Шур 63 – Маунг Хла Хтай 13

12 май
Гонконг – Исроил 1:6
Голлар:
Юан Куан Йик 76 – Спиеглер 9, 63, Спиегел 52, 65, Романо 61, 71.

13 май
Эрон – Тайвань 4:0
Голлар
: Беҳзоди 31, Калани 34, Ифтихори 51, Фарзами 56
15 май
Гонконг – Тайвань 1:1

16 май
Бурма – Эрон 1:3
Голлар
: Аунг Хи 50 – Калани 2, Ифтихори 60, Беҳзоди 71.
17 май
Исроил – Тайвань 4:1
Голлар:
Романо 2, 60, Росентал 70, Спиегел 76 – Лу Хуан Вен 45+1

18 май
Бурма – Гонконг 2:0

19 май
Эрон – Исроил 2:1
Голлар
: Беҳзоди 75, Геличкани 86 – Спиегел 56.


Осиё Кубоги-1968

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

4

4

0

0

11-2

8

2

Бурма (Мьянма)

4

2

1

1

5-4

5

3

Исроил

4

2

0

2

11-5

4

4

Тайвань

4

0

2

2

3-10

2

5

Гонконг

4

0

1

3

2-11

1

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган. 

Эрон ҳужумчиси Ҳусайн Калони Исроилга қарши ҳал қилувчи ўйин тўғрисида шундай хотирлаган:

"Ўша кун энг ёрқин хотираларимдан бирига айланган. Стадионга ташриф буюрган 30 мингдан ортиқ мухлисдан ҳеч ким бизга норозилик билдирмади. Шунингдек, барча бир овозда мамлакат мадҳиясини жўр бўлиб куйлади. Эронда яшаган йилларим бошқа бундай воқеага дуч келмаганман".

Шу тариқа, Эрон терма жамоаси "Олтин давр"ида дастлабки қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Чемпионликка эришган футболчилар ҳукумат томонидан турли рағбатлар билан тақдирланди, улар тўғрисида қўшиқлар куйланди:

Ўйинингдан юрак ҳапқирар,

Шодлик ила кўз ёшга тўлар.

Барча интиқ кутган шу замон —

Гол урдинг ва бўлдинг қаҳрамон!

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика