Latest news

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар News

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Осиё футболига оид маълумотларни савол-жавоб шаклида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Савол: "Ал Ҳилол" 2019 йил Осиё чемпионлар лигасида зафар қучганида жамоа бош мураббийи ким эди?

Жавоб: Рэзван Луческу. Руминиялик мураббий "Ал Ҳилол"ни ўтган мавсумнинг ярмида қабул қилиб олди. Унгача эса Грециянинг ПАОК клубини бошқариб келаётган ва чемпионлик билан Кубокни қўлга киритганди. Луческуга ОЧЛда зафар қучиши учун 6 ой етарли бўлди. 


Савол: "Ал Аҳед" билан ўтган йил ОФК Кубогида зафар қучган мураббий ким? 

Жавоб: Бассем Мармар. Ушбу мутахассис Ливан терма жамоасида бир неча йиллар ўйнаган. У Бейрут клубини бошқариб катта муваффақиятга эришди. ОФК Кубогини ютишдан ташқари уч бор мамлакат чемпиони бўлди.


Савол: Осиё Кубоги-2019да чемпионликни нишонлаган мураббийни биласизми? 

Жавоб: Қатар миллий терма жамоаси устози Феликс Санчес. 2017 йилнинг ярмида мамлакат бош жамоасини қабул қилиб олган испаниялик мураббий бир ярим йил ичида катта муваффақиятга эришди. Биласиз, Осиё Кубоги финалида Қатар Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.


Савол: Ҳам ОЧЛ, ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган мураббий ким?

Жавоб: Марчелло Липпи. Италиялик мутахассис 1995/96 йилги мавсумда "Ювентус" билан ЕЧЛда, 2013 йил "Гуангжу Эвергранд" билан ОЧЛда зафар қучган.


Савол: Осиё Кубогида икки бор чемпион бўлган мураббий ким?

Жавоб: Карлос Альберто Паррейра. Бразилиялик мураббий илк бор 1980 йил Қувайт терма жамоаси билан қитъа биринчилигида зафар қучганди. Орадан 8 йил ўтиб навбатдаги мусобақада у Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида олтин медалларга эга чиққан.


Савол: "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Ал Айн", "Ал Аҳли", Саудия Арабистони МТЖ, "Жиангсу" - бу қайси мураббийнинг иш фаолияти маршрути?

Жавоб: Космин Олариу. Руминиялик таниқли мураббий Ғарбий Осиёдаги фаолияти мобайнида тўртта клуб билан совринга эга чиққан. Ҳозирда Хитой клубини бошқаряпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика