Latest news

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  20 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  3 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  43 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  24 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Орзуси ушалган болакай News

Орзуси ушалган болакай

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янгийўллик ёш болакайнинг орзусини амалга оширди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди. Унда Шавкат Миромонович «Файзли» маҳалласида истиқомат қилаётган ахоли билан учрашиб, турли хил масалаларда суҳбатлашди. Суҳбатдошлардан бири, ёш болакай Комилжон Исмоилов Президентимиз билан мулоқотда  орзуси «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди. Шавкат Мирзиёевнинг  болакайга «орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер», дея ишонч билан таъкидлаши, ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашди.

Шундан сўнг, «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳри «Файзли» маҳалласида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни «Бунёдкор» футбол мактабига таклиф этди. Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди.

- Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимни янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида «Бунёдкор» академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим «Бунёдкор»нинг ашаддий ишқибозиман! Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан. Менга «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилиндим. Энди бор этиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика