Latest news

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  10 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  34 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик News

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик

Дубайдаги иккинчи йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви Иорданияга қарши ўтказилди.
Учрашувда Иордания ўзи ташкил этган деярли биринчи хавфли вазиятдан гол урди. 16-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни марказий ҳимоячимиз Егор Кримец қайтара олмади, иорданиялик Одай Ал Сайфи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди - 0:1.  

30-дақиқада Жамшид Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Фаррух Сайфиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Сайфиев тўпни ўзига бўйсундираётганда Амир Шафи уни ўз жарима майдони ичида йиқитишга мажбур бўлди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Рашидов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Сардор тўпни дарвоза марказига йўллади, посбон ўнг томонга ташланди - 1:1.  

Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдони ёнига бориб Наврўз Алимовни тўп билан таъминлади. Захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган ёш ҳужумчи иккинчи ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва Миржалол Қосимов шогирдлари Иордания устидан иродали ғалабага эришишди.



Ўзбекистон - Иордания 2:1
Голлар
: Одай Ал Сайфи 16, - 0:1. Сардор Рашидов 30 пенальти, - 1:1. Наврўз Алимов 87, - 2:1.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов (Бобур Юлдашев, 85), Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев (Виталий Денисов, 66), Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 66), Темур Кападзе (С), Лутфулла Тўраев, Жамшид Искандеров (Санжар Турсунов, 66), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов (Наврўз Алимов, 75).
Иордания: 1.Амир Шафи (С), 5.Муҳаммад Ал Дмрейри, 3.Тариқ Хаттаб (4.Аҳмад Сраива, 60), 11.Одай Заҳран, 2.Аҳмад Элиас, 18.Солиҳ Ратеб  (17.Ража Аяд, 61), 15.Муҳаммад Довуд, 14.Абдуллоҳ Диб (16.Самир Ража, 65), 7.Муҳтор Абу Амара, 8.Одай Ал Сайфи, 10.Аҳмад Ҳаёл (9.Маҳмуд Затара, 60).
Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов 28.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика