Ўртоқлик учрашуви. Венгрия (U-19) - Ўзбекистон (U-19) 1:2
09 jul 2014 09:04
News
Ўртоқлик учрашуви. Венгрия (U-19) - Ўзбекистон (U-19) 1:2
Венгрияда йиғин ўтказаётган 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси кеча мезбонларга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Баҳс вакилларимизнинг 2:1 ҳисобида ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон сафида ҳар иккала голни ҳам Забиҳилло Ўринбоев венгерлар дарвозасига урган.
Энди 11 июль куни бу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments