Ўртоқлик учрашуви. Роналду майдонга тушган ўйинда МЮ "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
		
		31 jul 2022 22:02
        News	
	 
				 
				Ўртоқлик учрашуви. Роналду майдонга тушган ўйинда МЮ "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Янги мураббий бошчилигида "қизил иблислар" тайёргарлик жараёнини муваффақиятли бошлаганди. Жумладан, "Ливерпуль" йирик ҳисобда мағлуб этилганди. Бугун жамоа сўнгги назорат баҳсида майдонга тушди. Клуб таркибида сўнгги беш ўйинни ўтказиб юборган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам асосий таркибда баҳсни бошлади ва танаффусда алмаштирилди. Айнан CR7 нинг ўрнига майдонга тушган Диалло иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди. Бироқ испанлар Гарсиянинг голи эвазига жавоб қайтарди. Шу тариқа, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Эслатиб ўтамиз, инглизлар бундан аввалги ўртоқлик ўйинида "Атлетико"га кичик ҳисобда ютқазганди (0:1).
"Манчестер Юнайтед" – "Райо Вальекано" 1:1
Голлар: Диалло (48) — Гарсия (57)
"Манчестер Юнайтед" – Хитон, Теллес, Мартинес (Байи, 61), Варан, Лэрд, Гарнер (Иқбол З, 74), ван де Бек, Эриксен (Мейберги, 61), Чонг (Хансен-Аароэн, 85), Гарначо (Шоретире, 73), Роналду (Диалло, 46)
"Райо Вальекано": Дмитриевски, Фран Гарсия, Катена, Суарес, Баллиу, Сисс, Лопес, Гарсия, Трехо, Палазон, Фалькао
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments