Latest news

09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  10 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан устун келди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор News

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан устун келди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғинни давом эттираётган "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" жамоалари бугун ўртоқлик учрашувида ўзаро куч синашишди.

Мазкур учрашувда икки жамоа мураббийлари ҳам янги келган футболчиларни синовдан ўтказиб олишди. "Қўқон-1912" жамоасидан Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Ойбек Рустамовлар миллий терма жамоа йиғинида бўлишгани учун мазкур ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборишди. Шунингдек жамоага янги қўшилган Асадбек Собиржонов ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилди. Клубга янги келганлардан Анвар Ҳожимирзаев, Илҳом Ваҳобовга мураббийлар имконият тақдим қилишди. "Сўғдиёна" таркибида бугун аввал маълум қилганимиздек сербиялик ҳимоячи Лука Чермель ҳам кореялик По ён, ҳамда жиззахлик мухлисларга яхши таниш бўлган Асилжон Бегимқуловлар майдонга тушишди. 

Учрашувнинг 23-дақиқасида Мухаммаданас Хасановнинг узатмасидан сўнг Анвар Хожимирзаев кучли зарбаси билан "Сўғдиёна" дарвозасига гол киритиб, ўйиндаги хисобни очишга эришди. Бўлим охирларига келиб эса ҳисоб тенглашди. Арсланмират Амановнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг , тўп қўқонликлар ҳимоячиси Бобур Акбаровга тегиб дарвоза тўридан ўрин олди. Ўйиннинг 56-дақиқасида Иқбол Маликжонов "Қўқон-1912"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Амалда бу гол баҳсдаги сўнггиси бўлди. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:1

Голлар: Анвар Хожимирзаев (23), Иқбол Маликжонов (54) - Бобур Акбаров(авт,45)

"Қўқон-1912": Музаффар Абдуллаев, Славко Лукич, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Анвар Хожимирзаев, Фарход Бекмуродов, Иқбол Маликжонов, Муҳаммаданас Хасанов, Шоҳназар Норбеков, Мўмин Мелиев

Захира: Хуршид Хўжаев, Элдор Адхамов, Авазхон Маматхўжаев, Илхом Ваҳобов, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Жамшид Раҳматуллаев, Андрей Сидоров.

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Асил Бегимқулов, Искандар Шойқулов, Жамшид Болтабоев, Элёр Орипов, Шаҳбоз Жўрабеков, Лука Чермель, Арсланмурот Аманов, Аюбхон Нўъмонов, По Ён, Шоҳруз Норхонов

Захира: Зафар Сафоев, Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Баҳодир Насимов, Марко Колакович, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Даниель Насриддинов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика