Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди

Қибрайдаги база майдонида "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари назорат баҳсида майдонга тушишди.
Биринчи бўлимда самарқандликларга қарши Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги ёшлар таркиби баҳс олиб борди. Бўлим мобайнида ёш футболчиларимиз тажрибали рақибдан ортда қолмасликка интилишди. Улар буни уддалашди ҳам. Ҳимоячилар деярли бехато ҳаракат қилишди. Икки бор Рибкин қийин вазиятда яхши ўйнади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда асосий таркиб туширилди. Андреевнинг икки зарбаси кескин ҳолатни юзага келтирди, бироқ рақиб посбони маҳорати ва ноаниқ зарба ҳар икки вазиятда фойда келтирмади. 69-дақиқада Стас жарима зарбасидан унумли фойдаланди. 22 метрлардан белгиланган жаримани Андреев ажойиб тарзда дарвозага йўллади. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва жамоамиз ғалаба қозонди. Навбатдаги назорат учрашуви 26 июль, шанба куни "Жар" стадионида Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган терма жамоасига қарши ўтказилади.

"Пахтакор" - "Динамо" - 1:0 (0:0)

"Пахтакор"
: Рибкин (Турсунбоев, 31), Исроилов, Григорьев, Ибр.Абдуллаев, Аъзамов (Отахонов, 33), Соҳибов, Мирзаев (Хурсанов, 33), Махситалиев, Cидиқов (Ж.Юсупов, 33), Рогованов, А.Юсупов.

Иккинчи бўлим: Лобанов, Мерзляков, Убайдуллаев, Фомин, Болтабоев, Махарадзе, Қиличев, Машарипов, Андреев, Каримов, Солиев.

Гол: Андреев, 69 - 1:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика