Latest news

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  73 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  36 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Металлург" 2:4 News

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Металлург" 2:4

Хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" бугун Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашув голларга бой бўлди. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар дарвозаларга урилган олтита голга гувоҳ бўлишди. Ўйининг еттинчи дақиқасида Дилмурод Каримов ҳисобни очди. 28-дақиқада Арслонмурод Амановга нисбатан жарима майдончасида қўполлик ишлатилди. Белгиланган пенальтини Фарҳод Тожиев бехато амалга оширди. Иккинчи таймда жамоамиз ҳужумкорликни оширган бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Аксинча бекободликлар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. 62 ва 68-дақиқаларда Зоҳид Абдуллаев Михаил Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, "Металлург"ни олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Дониёр Исмоилов ҳисобни қисқартиришга эришди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Суннат Эрматов ўйинда якуний ҳисобни ўрнатувчи голга муаллифлик қилди.
Бу баҳсда жароҳат сабаб Ислом Иномов ва Дарко Станоевич иштирок этмади. Достон Тошматов, Умид Хонимқулов, Роман Абдулов ва Рўзимбой Аҳмедовлар эса машғулот ўтказиш билан чекланишди.

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.

"Олмалиқ" - "Металлург" 2:4
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Элдор Турсунов, Жаҳонгир Абдураззоқов, Шуҳрат Ражабов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 28-пенальти, Дониёр Исмоилов 70 - Дилмурод Каримов 7, Зоҳид Абдуллаев 62, 68, Суннат Эрматов 90.
"Олмалиқ": Никита Шквирин, Раҳматилло Бердимуродов, Саидкомил Акбаров, Евгений Гоголь, Иброҳим Раҳимов, Тимур Шарипов, Миржамол Қосимов, Арслонмурод Аманов, Дониёр Исмоилов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Мурод Ражабов, Муҳаммад Исаев, Азамат Исроилов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Исломбек Исоқжонов.

"Металлург": Зафар Сафаев, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Номанов, Эргаш Исмоилов, Жавоҳир Эсонқулов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирғиёс Сулаймонов, Жасур Аҳмедов, Улуғбек Худойбердиев, Фарҳод Намозов, Суннат Эрматов, Озод Комилов.

Учрашув якунлангач, жамоамизда кўрикда бўлган Михаил Наумовга жавоб берилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика