Latest news

17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3 News

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3

Бугун "Навбаҳор" давралар оралиғидаги ўзининг учинчи назорат ўйинини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказди.
Ҳужумларга бой бўлган беллашувда жами еттита гол урилди.

Биринчи бўлимда “лочинлар” биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Раҳматулло Бердимуродов ўз номига гол ёздириб қўйди. Бироқ, “Сўғдиёна” ўйинчилари ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Кўрикдан ўтиш учун таркибга янги қўшилган украиналик легионер Руслан Качур эса биринчи таймда гол уриб, танаффусга жамоамизни 2:1 ҳисобида йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштириш тугул, бир тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишни ҳам уддасидан чиқди. Аммо, “Сўғдиёна”нинг қувончи узоққа чўзилмади. Дилшод Жабборов гол уриб, “лочинлар”ни мағлубиятдан қутқарибгина қолмай, жамоамизнинг ғалаба тўпини ҳам урди. Якуний ҳисоб 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарлик мобайнида 12 июль куни “Машъал” (1:1) билан дурангга эришган бўлса. 14 июль санасида “Қизилқум” (1:0) мағлуб этилганди.

“Навбаҳор”: Дониёр Усмонов, Раҳматулло Бердимуродов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 46), Бобур Акбаров (Тохир Шамшитдинов, 46), Алишер Саматов, Элёр Жаҳонов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов (Акбар Саттаев, 46), Роббим Ҳасанов, Руслан Качур (Собир Ҳамидов, 46).
Голлар: Р. Бердимуродов. Р. Качур, Д. Жабборов (2 та).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика