Latest news

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Динамо" 2:2 News

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Динамо" 2:2

Бугун футболчиларимиз давралар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинини Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказишди.

Самарқандликларга қарши учрашувда Тошкентдаги йиғинда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилган ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев ҳам майдонга тушди. “Бунёдкор” жамоасидаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган футболчи мавсум биринчи ярмини “Бухоро”да ўтказганди.

Шунингдек, мазкур баҳсда биринчи даврани дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячимиз Тоҳир Шамсиддинов ҳам ҳаракат қилди. Жароҳат сабаб биринчи давранинг асосий қисмини ўтказиб юборган ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродовни ҳам майдонга қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Самарқандликлар учрашув биринчи бўлимда икки марта зафар қучиб олдинга чиқиб олишганди. Аммо, танаффусга қадар футболчиларимиз қисқа муддат ичида ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди. Дастлаб Роббим Ҳасанов қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага боши билан йўллаб ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай энди Шаҳбоз Эркинов Тоҳир Шамсиддиновнинг узатган тўпини голга айлантира олди.

Танаффусдан кейин жамоалар майдонда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Жамоамиз навбатдаги назорат урашувини 26 июл куни Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади.

"Навбаҳор" - "Динамо" 2:2
Голлар: Шахбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов - Ҳамдамов, Магеррамов
Учрашувда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамсиддинов (Раҳматилло Бердимуродов), Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов (Ғайрат Жўраев), Шаҳбоз Эркинов, Алибобо Раҳматуллаев (Наврўз Алимов).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика