Latest news

22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  0 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  47 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  20 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6

Ўртоқлик ўйини. “Машъал” - "Сўғдиёна" 2:0 News

Ўртоқлик ўйини. “Машъал” - "Сўғдиёна" 2:0

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" қишки йиғин давомида “Машъал” га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди.

Бугун ушбу жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мавсумга Александр Мочинов билан бирга олиб борётган жамоамиз Муборакликларга қарши баҳснинг биринчи бўлимини ишончли ўтказа олди. Ўйин  тенг курашлар остида ўтди, ҳисоб эса очилмади.  Дастлабки бўлимда Александр  Мочинов жамоага таклиф этилган футболчилар ва ўринбосарлар таркибидаги бир  қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Яъни жамоа таркибида асосан ёшлар ҳаракат қилишди. Бу албатта ўйинга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Тажрибали футболчиларга қарши тўп сурган ёш чарм тўп усталари иштиёқ билан ҳаракат қилган бўлсалар –да, аммо якунда тажриба ўз сўзини айтди. Муборакликлар жамоамиз дарвозасига 2 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Учрашув “Машъал” нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Машъал”-“Сўғдиёна”   2:0

Голлар: 
Мўмин Мелиев,Шахзодбек Убайдуллаев.

Биринчи бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов ,Фарход Мирахматов, Шерзод Жалилов ,Сардор Эминов ,Жасур Уринов, Иззатилла Абдуллаев, Ойбек Нурматов, Иброҳим Қодиров.

Иккинчи бўлим: Фазлиддин Исомиддинов, Нодир Қуйбоқов, Шухрат Суярқулов, Асил Орифов, Шохрух Акбаров ,Мухсиддин Холбеков, Мухаммад Яхёев, Достон Орипов, Муродхўжа Жабборов, Хаёт Шодмонов, Иброҳим Қодиров.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика